Latest news

18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  2 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  9 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   11 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  11 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   4 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1

“Пахтакор” – АГМК 2:1 “Mixed zone” News

“Пахтакор” – АГМК 2:1 “Mixed zone”

Кеча Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси суперлиганинг 3-туридан ўрин олган учрашувида Олмалиқнинг АГМК жамоасини ўз уйида қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учршувдан сўнг иккала жамоа футболчилари “mixed zone”да ўз фикрларини билдириб ўтишди.


Лутфулла Тўраев – АГМК

“Пахтакор”га қарши учрашувда бир қатор голга тортадиган вазиятлар яратдик, лекин улардан унумли фойдалана ололмадик. “Пахтакор” ўзлари яратган вазиятлардан унумли фойдаланди ва дарвозамизни икки маротаба ишғол қилди. Мағлубиятга сабаб, яратилган вазиятлардан фойдалана олмаслик, деб ўйлайман. “Пахтакор” бизга қарши учрашувда кучли ўйин кўрсатди деб ўйламайман. Баҳс тенг курашлар остида бўлди.  Машғулотларда кўпроқ ишлаб ўйинларда яратилаётган вазиятлар голга айлантиришга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда рақиб жамоалар кучли, кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Олдимизга қўйилган вазифамиз юқори ўринларни эгаллаш”, - дейди АГМК футболчиси Лутфулла Тўраев



Ростин Гриффитс – “Пахтакор”

“АГМК жамоасига қарши жуда ҳам қийин учрашув бўлди. АГМК футболчилари бизга қийинчилик туғдирди. Ўзбекистонда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Чемпионат бошлангандан бери деярли барча учрашувлар қийин кечмоқда. АГМКжамоаси таркибида 13 рақам остида тўп тепган футболчи жисмоний кучли экан. Тўп билан ҳам яхши муомала қилар экан. Мана шу футболчини алоҳида ажратиб кўрсатишим мумкин”, - дейди Ростин Риффитс



Исмоил Гонсалвеш – “Пахтакор”

“Қийин бўлган учрашувда ғалаба қозондик. АГМК кучли жамоа, уларга бизга қарши яхши ўйин кўрсатди. АГМКда жисмонан кучли футболчилар жамланган. Кейинги турда “Нефтчи” жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Мен бу жамоа тўғрисида маълумотга эга эмасман. Шунинг учун ҳам бир нима дейишим қийин”, - дейди Исмоил Гонсалвеш


Author :
Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика