Latest news

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  15 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

“Пахтакор” “А” гуруҳида, рақиблар номи маълум News

“Пахтакор” “А” гуруҳида, рақиблар номи маълум

“Пахтакор” клубининг 2002 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоаси 1-6 июнь кунлари Россиянинг Калуга шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этади, дея хабар қилмоқда olamsport.com сайти.

Ушбу турнир 1 июнь – “Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни” муносабати билан ташкил этиляпти.

“Kaluga Junior Cup”да Россиянинг “Калуга” ҳамда “Краснодар”, Беларуснинг “Динамо”, Латвиянинг “Супер Нова”, Хитойнинг “Гуанчжоу Фули”, Руминиянинг “Жуниорул” каби клублари тарбияланувчилари ҳам иштирок этишади.

Қуръа натижасига кўра, “Пахтакор” жамоаси “А” гуруҳидан жой олди. Дилшод Нуралиев шогирдлари мезбонларнинг “Калуга”, Сухумининг “Динамо” ҳамда Руминиянинг “Жуниорул” клубларига қарши баҳс олиб боради.

Жамоалар эгаллаган ўринлари асосида плей-офф ўйинларида майдонга тушишади. “Пахтакор” илк учрашувни 1 июнь куни “Жуниорул”га қарши ўтказади. 2 июнь куни “Динамо”, 3 июнда “Калуга”га қарши ўйинлар бўлиб ўтади.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика