Latest news

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър News

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър

Бугун, 11 август куни "Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди.

“Пахтакор-79” хотирасига


Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Кўз ўнгимда гўёки

Қад кўтарар тирик жон.

Юлдуз футболчи асли

Самони айлар макон.


Ўғлонлар эрта кетди,

Шижоати сўнмасдан.

Бири ёш куёв, бири

Чимилдиқни кўрмасдан.


Бирида – мўрғак ўғил,

Бурунчаси пиқирлар.

Билмайди у... билмайди...

Ҳар куни эшик пойлар.


Энди дийдорлашишнинг 

Бўлмайди ҳеч фурсати.

Қўлида падарининг

Кулиб турган сурати.


Отасининг жамоасин

Эслаб қолган у зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Тилга киради сурат:

“Йиғламагин, жужуқча.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Отангнинг руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!..”


Муштипари дод солар,

Бағрида ҳўл ёстиғи:

“Сенинг ўрнингга, мана,

Мен ўлсам бўлмасмиди...”


Учаётган қушларга

Она пичирлар ғамгин:

“Куликово даштига

Нолаларим етказгин...”


Шикастланган Исоқов

Кўкка паришон боқар.

Кўзларига қўшилиб,

Оёғидан ёш оқар.


Дер: “Оёқ-ку, тузалар,

Аммо етишмас ҳаво.

Қалбда қолган чандиққа 

Топиб бўлмайди даво...”


...Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун 

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Бугун улғайган ўғил, 

Сочларига ёққан қор.

Фарзандига отасин

Эслатар такрор-такрор.


Бобосининг жамоасин 

Ёд олган жажжи зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Улар кўзлаган йўлни

Авлодлари забт этар.

Мамлакат ўғлонлари

Дунёни зир титратар.


Узоқлашмайди биздан, 

Қалбимизда сийрати.

Акс этар юлдузларда 

Кулиб турган сурати.


Тилга кирар юлдузлар:

“Таслим бўлма ҳеч қачон.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Аждодлар руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!”


Оқил Абдубарноев

2024 йил

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика