Latest news

02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  5 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  4 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  9 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15

"Пахтакор-79" ҳамиша қалбимизда News

"Пахтакор-79" ҳамиша қалбимизда

Бу йил Днепродзержинск осмонида рўй берган ҳалокатга 35 йил тўлади.
Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев 6 август куни Украина футбол федерацияси президенти Анатолий Коньков билан учрашди.

Курилова қишлоғида 2009 йил “Пахтакор-79” жамоаси хотирасига атаб 2009 йил ёдгорлик очилган. Маҳаллий ҳокимият ва “Пахтакор” ФК ҳамкорлигида очилган ёдгорлик шонли жамоа хотирасига бўлган ҳурматни англатади. Энди эса ушбу жойда яна бир ажойиб ишга қўл урилди. Куриловкада “Пахтакор Куриловка” жамоаси ташкил этилди.

Куриловкада ва Украинада ҳамон “Пахтакор”ни эслашади, ёдга олишади. Учрашувда Коньков ўша пайтдаги “Пахтакор” сафида профессионал ва ватанпарварлар футболчилар ўйнаганини таъкидлаб, уларни нафақат Ўзбекистон, балки бошқа республикаларда ҳам ёқтиришганини айтиб ўтди. Украина ФФ президенти украиналиклар пахтакорчиларни ҳамиша ёдга олишини ва Куриловкадаги ёдгорликни асрашлари ҳақида маълумот берди.

Коньков футбол турли мамлакатлар вакилларини бирлаштириши ва дўстликни мустаҳкамлаши тўғрисида сўзлади. Ўзбекистон иқтидорли футболчиларга бой ўлка эканлиги, юртимизда футболчиларни мактаб ёшидан бошлаб тайёрлаш тизими ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Келаси йил Валерий Лобановский хотирасига бағишлаб ўтказиладиган халқаро турнирга Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини таклиф этиб, Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда ишлаш қизиқарли бўлишини айтиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, 2013 йил Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ва бир гуруҳ ишқибозлар ёрдамида Куриловка қишлоғида “Пахтакор” жамоаси ташкил қилинди. Жамоа зарур спорт ва футбол экипировка ҳамда анжомлари билан таъминланди. ЎФФ билан ҳамкорликда Тошкент ва Куриловканинг “Пахтакор” жамоалари ўртасида Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган, ЎФФ билан дастлабки келишув бор.

11 август куни Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда ўзбек диаспори Куриловка қишлоғига ташриф буюради ва марҳум пахтакорчиларни қишлоқ аҳолси билан биргаликда ёд этади. Ушбу маросимни Украинанинг машҳур “Футбол” журнали ҳам кенг ёритади. Маҳаллий аҳолига ўзбек маданияти ҳақида ҳам тушунча берилиб, ўзбек миллий таомлари дастурхонга тортилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика