Latest news

08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  0 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  5 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12

"Пахтакор" 3 миллиардга "Насаф"дан ҳужумчи сотиб оладими? News

"Пахтакор" 3 миллиардга "Насаф"дан ҳужумчи сотиб оладими?

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Пахтакор" "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовни трансферини сотиб олиш ниятида. Бу борада тошкентликлар "аждарлар"га расман таклиф билан чиқишган.

Бунга қадар "Пахтакор" ўтган мавсумни "Насаф"да ўтказган тўрт нафар футболчи Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Баҳром Абдурахимов ва Дилшод Раҳматуллаевни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олганди.

Ёзда эса "шерлар" "Насаф"нинг икки футболчиси Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамовнинг трансфери учун 1 миллиард тўлаганди.

Маълумотларга кўра, "Насаф" Бобир Абдихолиқов учун 3 миллиард сўм сўрамоқда.

Агарда томонлар келиша олишса, Бобир Абдихолиқов келаси мавсумни "Пахтакор"да ўтказиши мумкин.

"Пахтакор"нинг Бобир Абдихолиқовга қизиқаётганлиги ҳақидаги маълумотни бугун жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев интервью жараёнида тасдиқлади. Бироқ "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Бобир Абдихолиқовни жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда Бердиев биз билан бўлиб ўтган суҳбат давомида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф"нинг ёш иқтидорли ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов ўтган мавсумда Олий лигада 8та гол киритди.

Тез орада Рўзиқул Бердиев билан бўлиб ўтган қизиқарли суҳбатни тақдим этамиз.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика