Latest news

21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  0 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  1 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  18 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  19 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  7 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  3 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2

"Пахтакор" 22 февраль куни Москванинг "Спартак" клуби билан ўйнайди News

"Пахтакор" 22 февраль куни Москванинг "Спартак" клуби билан ўйнайди

Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлига 1-туридан олдин Москвага сафар қилади.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" Россиянинг 10 карра чемпиони Москванинг "Спартак" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтишади. Бу орқали "Пахтакор" Россияда яшаётган юртдошларимизга ўзига хос совға тайёрлашни мақсад қилмоқда.

Мазкур баҳс 22 февраль куни Россия пойтахтидаги "Откритие Арена" стадионида бўлиб ўтади.

Айни пайтда "Спартак" Россия премьер-лигасининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўрмоқда. Доменико Тедеско бошчилигидаги "қизил-оқлар" 29 февраль куни "Динамо" билан пойтахт дербисида майдонга тушишади.

Маълумот учун, "Спартак" сафида бугунги кунда Андре Шюррле, Лоренсо Мельгарехо, Роман Зобнин, Георгий Жикия, Жордан Ларссон, Александр Соболев каби машҳур футболчилар тўп тепишмоқда.

"Пахтакор" клуби айни пайтда Россияда истиқомат қилаётган барча юртдошларимизни учрашувга таклиф қилади.


Rating: +61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика