Latest news

20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  0 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  4 20:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 0:0 (Матнли транслация)  4 20:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  18 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  2 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  13 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   15

Павел Соломин: "Эрон билан ўйинда "олтин" очкони қўлдан бой бермаслик керак" News

Павел Соломин: "Эрон билан ўйинда "олтин" очкони қўлдан бой бермаслик керак"

Ўзбекистон учун ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги ҳар бир ўйин охиргиси финал мақомига тенглашиб бўлди.

Эртага "оқ бўрилар" меҳмонда Эрон билан куч синашади. Мазкур ўйиндаги ғалаба бизни мундиаль сари жуда ва жуда яқинлаштиради. Бу баҳс олдидан терма жамоа собиқ футболчиси Павел Соломин фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўзбекистон терма жамоасина бутун вужудимиз, қалбимиз билан мухлислик қиламиз. Табиийки, Эрон билан ўйинни катта интиқлик билан кутмоқдамиз. Том маънода Жаҳон чемпионатига чиқишга бир қадам қолди. 

Ишончим комилки, имкониятларимиз жуда яхши ҳолатда. Эрон билан ўйинда бундан фойдаланишимиз ва "олтин" очкони қўлга киритишимиз керак. Тўғри, осон бўлмайди. Рақиб яхши жамоа, боз устига уйда ўйнайди. Лекин терма жамоамизда маҳоратли ва малакали ижрочилар жамланган. Ижобий натижа учун бор кучимизни ишга солишимиз лозим. 

Қирғизистон билан ўйинда маҳоратимиз яққол билинди, барча жабҳаларда устун бўлдик. Жамоамиз бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишини ва муддатидан аввал Жаҳон чемпионатига чиқишини тилаб қоламан", – дейди Павел Соломин. 

Маълумот учун, Соломин Ўзбекистон МТЖ либосида 2006-2008 йиллар оралиғида 15 та ўйинда майдонга тушган ва 2 та гол урган. Форслар билан учрашув эса эртага 21:00 да старт олади.

Rating: +4   

Comments

+4   
24 mar 13:32:59
Ўзбек футболининг муҳлиси
Трактор сафида Олий лигада 2006-йил 21 та гол билан мавсум тўпурари
   
24 mar 13:56:36
Б Х
Трактор тошкент
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика