Паулиньо Месси туфайли "Барселона"га ўтганми?
01 oct 2017 14:47
News
Паулиньо Месси туфайли "Барселона"га ўтганми?
"Барселона" ярим ҳимоячиси Паулиньо Бразилия ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги баҳсда Лионель Месси уни Каталония клубига ўтишга кўндирганини айтиб берди.
"Жарима зарбасини тепишга тайёрланаётгандим, ёнимда Виллиан ва яна кимдир бор эди. Кейин ёнимга Месси келди. У жуда яқин туриб, савол берди: "Барселона"га ўтасанми ёки йўқ?" Жарима зарбасини ижро этишдан олдин, шундай жавоб қайтардим: "Мени харид қилмоқчи бўлсангиз, олға". Учрашувдан сўнг Месси билан футболка алмашдим ва жуда асабийлашдим. Аммо ҳозир бахтлиман" - дейди Паулиньо.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик августда 40 млн. евро эвазига "Гуанжоу Эвергранд"дан "Барселона"га ўтди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments