Latest news

11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  6 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  2 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  3 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  9 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  11 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  7 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  9 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  123 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  40 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  7 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  3

Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср News

Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср

Бугун Олимпиада гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Испанияга қарши баҳс олиб борди.

"Парк де Пренс" стадионида ўтадиган ўйин учун Кападзе қандай таркибни танлагани маълум.

Париж Олимпиадаси

"С" гуруҳи, 1-тур

24.07.2024, 18:00

"Парк де Пренс", Париж

Ўзбекистон - Испания 1:2 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Дахане Бейда (Мавритания)

Гол: Марк Пубиль (Абель Руис) 29, 0:1, Элдор Шомуродов (пенальти) 45+3, 1:1, Серхио Гомес (Хуан Миранда) 62

Ўзбекистон: 1.Абдувоҳид Неъматов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 18.Абдурауф Бўриев (8.Русланбек Жиянов,  67), 15.Умарали Раҳмоналиев, 10.Жасур Жалолиддинов (17.Диёр Холматов, 67), 11.Остон Ўрунов (9.Ҳусайн Норчаев, 59), 14.Элдор Шомуродов (19.Иброҳим Ибрагимов, 79) 7.Аббосбек Файзуллаев.

Захира: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 13.Зафармурод Абдираҳматов, 

Испания: 1.Арнау Тенас, 2.Марк Пубиль, 4.Эрик Гарсия, 5.Пау Кубарси ( 12.Хон Пачеко, 46), 3.Хуан Миранда, 6.Пабло Барриос, 10.Алекс Баэна (8.Бенат Туррьентес, 86), 11.Фермин Лопес (16.Адриан Бернабе, 76),  14.Аимар Орос (7.Диего Лопес, 77), 17.Серхио Гомес, 9.Абель Руис (18.Саму Омородион, 87)

Захира: 13.Хоан Гарсия,   15.Мигель Гутьеррес,  

Огоҳлантириш: Пау Кубарси (Испания) 7, Жасур Жалолиддинов (Ўзбекистон) 36, Марк Пубил (Испания) 37, Абдурауф Бўриев (Ўзбекистон) 61, Диёр Холматов (Ўзбекистон) 68, Адриан Бернабе  (Испания) 80, Абель Руис (Испания) 82, Саму Омородион (Испания) 90+6


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. 

90+6. ОГОҲЛАНТИРИШ. Саму Омородион, Испания. 

90+6. Йўқ ўйин давом этади. 

90+5. ВАР пенальти кўради. Яна пенальти тепамизми?

90+5. ЗАРБАААА. Умарали Раҳмоналиевнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. 

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Сўнгги дақиқаларда ҳужумлар уюштирдик. Аммо якун йўқ. 

83. ЗАРБААА. Алиқулов жарима зарбасини амалга оширди. Ноаниқ. 

82. ОГОҲЛАНТИРИШ. Испания, Абель Руис

80. Қулай нуқтада жарима зарбаси ишладик. 

79. ЎЗГАРИШ. Элдор Шомуродов ўрнига Иброҳим Ибрагимов тушди. 

77. ЎЗГАРИШ. Фермин Лопес ўрнига Бернабе, Орос ўрнига Диего Лопес тушди. 

73. ЗАРБААА. Шомуродов яхши зарба йўллади. Бироз ноаниқ. 

67. ЎЗГАРИШ. Абдурауф Бўриев ўрнига Руслан Жиянов, Жасур Жалолиддинов ўрнига Диёр Холматов тушди. 

63. ГОЛ. Серхио Гомеснинг пешонасига бугун Ўзбекистонга гол уриш ёзилган экан, 1:2

61. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Абдурауф Бўриев. 

61. НЕЪМАТОООООООООООООООООВ. Абдувоҳид Неъматов пенальтини қайтарди. Яшавор Неъматов. Баракалла!

59 ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Остон Ўрунов ўрнига Ҳусайн Норчаев тушди. 

57. ПЕНАЛЬТИ. Аббос Файзуллаев сезиларли равишда рақиб футболчисини йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади. 

55. Абдувоҳид Неъматов Пубилнинг зарбасини ушлаб олди. 

53. Абдурауф Бўриевга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида. 

46. ЎЗГАРИШ. Испания, Пау Кубарси ўрнига Хон Пачеко тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45+3. ГОООООООООООООООООООООООООЛ. Тарихий гол, ажойиб гол. Шомуродов 11 метрлик нуқтадан адашмади. Ҳисоб тенглашди, 1:1

45. Тўп олдида Шомуродов. Қани кўрсат ўзингни!

45. ПЕНАЛЬТИИ. Ана имконият, мана имконият. Гол керак, гол!

44. Ҳамралиевга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилган. Ҳакам ВАРда вазиятни кўрмоқда. Пенальти, пенальти, пенальти!

38. ЗАРБААА. Жасур Жалолиддиновнинг зарбаси дарвозага аниқ борди. Испаниялик посбон тўпни эгаллаб олди. Яхши зарба. 

37. ОГОҲЛАНТИРИШ. Марк Пубилга сариқ карточка кўрсатилди. Жуда қулай нуқтада жарима зарбасини ишладик. 

36. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жасур Жалолиддинов сариқ карточка билан жазоланди. 

33. ЗАРБАААА. Файзуллаев тўпни яхши тарзда Шомуродовнинг йўлига узатиб берганди. Элдор тўпга улгурмади. 

32. Статистика. Аниқ зарбалар:1/2

28. ГОЛ. Испания учрашувда ҳисобни очди. Испания дастлабки стандарт вазиятдан самара чиқара олди. Марк Пубил жамоадоши Руисдан келиб тушган тўпни голга айлантирди. 

16. Испания ҳимоясида саросима юз бермоқда. Кескинлик ярата оляпмиз. Гол ҳам керак

20. Статистика. Тўп назорати: 40/60

13. УУУУУХ. Ўзбекистон кетма-кет босим уюштирмоқда. Устунлик бизнинг томонда. Голга яқинмиз. 

12. Абдувоҳид Неъматов рақиб футболчисининг жаримадан йўллаган зарбасини осонликча ушлаб олди. 

10. Париж, Париж Олимпиада! Буни фақат ҳис қилиш керак. 

8. Кичик устунлик Ўзбекистонда. Рақиб жарима майдончаси ичида кескинлик яратишга ҳаракат қилиб кўрдик. 

7. ОГОҲЛАНТИРИШ. Испания терма жамоаси футболчис Кубарси Жасур Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатди.  

2. Ўзбекистон илк дақиқалардан дадил қадамлар билан олдинга ўтишга чоғланди. Рақиб ҳимоячилари ҳозирча яхши ҳаракат қилишди. 

- Ўйин бошланди. Олға, Ўзбекистон!

- Терма жамоамиз сардори бугун Элдор Шомуродов. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Мадҳиямиз янграмоқда!

- Париждаги "Парк де Пренс" стадиони барчани ўзига чорламоқда. Стадионда ўзбекистонлик мухлислар ҳам етарличани ташкил қилади. 

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари. Тарихий кун. Тарихий оқшом. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун ўз тарихида илк бор Олимпиада ўйинларида майдонга чиқади. 

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика