Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Бешинчи беллашув баҳоси беш бўладими? News

Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Бешинчи беллашув баҳоси беш бўладими?

Ўзбекистон ОТЖ бугундан Париж Олимпиадасидаги юришини бошлайди. Рақиб - Испания.

Биз эса мазкур учрашувга оид қизиқарли маълумотларни беришни бошлаймиз.

Испания билан турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз яқин йилларда тўқнаш келишди. Дастлабки учрашув эса 2003 йил U-20 Жаҳон чемпионатида бўлиб ўтган. Андрес Иньестанинг ягона голи Испанияга ғалаба келтирганди. 

Испания - Ўзбекистон 1:0

Гол: Андрес Иньеста 15

Испания: Асер Риесго, Карлос Гарсия, Мелл, Габи, Иньеста, Хуанфран, Витоло, Серхио Гарсия, Яго Бусон, Гавилан Мартинес, Пена 

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ярослав Крушельницкий, Илҳом Суюнов, Илдар Магдеев, Илёс Зейтуллаев, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих, Рустам Қодиров, Музаффар Холиқов, Шавкат Раимқулов, Мансуржон Саидов

Кейинги тўқнашув орадан 10 йил ўтиб бўлиб ўтди. Унда Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида беллашди. Унда рақиб 3:2 ҳисобида ғалабани тантана қилганди. Ўйин эса Испаниянинг Мурсия шаҳрида ўтказилган. 

Ўртоқлик учрашуви. 

Испания - Ўзбекистон 3:2

Голлар: Сусо, Рубен, Алькасер - Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов

"Қизил фурия" билан навбатдаги қарама-қаршилик яна 10 йиллик танаффусдан сўнг юз берди. Ўтган йили Жамолиддин Убайдуллаев устозлик қилган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичида Испанияга қарши дуранг қайд этди. Ҳисобда ортда бораётган вакилларимиз якунда 0:2 натижасини 2:2 кўринишига олиб келганди. Бу эса 4 очко ва энг яхши учинчи ўрин билан нимчорак финалга чиқишимизни таъминлаган. 


U-17 Жаҳон чемпионати

"B" гуруҳи. 3-тур

Ўзбекистон – Испания 2:2 (ТУГАДИ)

"Манаҳан" стадиони. Суракарта. 14:00

Ҳакамлар: Августо Арагон, Рикардо Барен, Андрес Гуттиерез (учаласи – Эквадор), Юди Нурсаҳяга (Индонезия)

VAR: Жон Пердомо (Колумбия)

AVAR: Исмаэль Корнейо (Словения)

Гол: Игор Ойоно (Робертор Мартин) 10, Роберто Мартин (Марк Бернал) 20, Беҳруз Шукуруллаев 45+4, Амир Саидов 54

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Беҳрузжон Каримов (18.Жасур Ҳикматуллаев,56) 5.Азизбек Тўлқинбеков, 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов (14.Шодиёр Шодибоев,86) 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов, 17.Оллаберган Каримов (3.Яҳё Ўринбоев,86), 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.

Захира: 1.Жаҳонгир Бўриев, 12.Жаҳонгир Маматқулов, 2.Аминбек Ёқубов,  6.Озодбек Ўктамов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 11.Қувончбек Абраев, 15.Озодбек Эргашов, 

Испания: 1.Рауль Хименес, 4.Йон Мартин, 7.Пабло Лопес (19.Даниэл Янез,64) 8.Роберто Мартин, 11.Пеио Хуестамендиа ( 20.Яго Пауло,74) 12.Игор Ойоно (9.Марк Гуиу,79) 14.Изан Мерино, 15.Андрес Куенка, 16.Марк Бернал (8.Пау Прим, 64), 17.Оскар Меса, 18.Куим Жунйент (10.Хуан Эрнандес,64)

Захира: 13.Фран Аброл, 21.Маркос Гонсалес, 2.Эктор Форт, 3.Дани Муньос, 5.Пау Кубарси, 

Огоҳлантириш: Йон Мартин (Испания) 47


Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда ўртоқлик учрашувида Испанияни қабул қилди. Ўйин нурсиз дуранг билан якунланган. 

 Ўзбекистон U-23 — Испания U-23 0:0

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Тимур Гайнулин, Акобирхўжа Шукуруллаев

Ўзбекистон ОТЖ — 21. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов (13. Элдор Бегимов,10), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8. Иброҳим Ибрагимов, 10. Жасур Жалолиддинов (с), 11. Отабек Жўрақўзиев, 14. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 16. Асадбек Раҳимжонов, 17. Абдурауф Бўриев, 19. Хусайн Норчаев, 22. Алишер Одилов

Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар: 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 1. Отабек Боймуродов, 4. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 6. Бегзод Шамсиев, 7. Хожимат Эркинов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 15. Шерзод Эсанов, 20. Руслан Жиянов, 23. Диёр Ҳолматов, 24. Одилбек Абдумажитов, 25. Умарали Раҳмоналиев.

Испания U-23 — 1. Аленхандро Итурбе, 3. Рафа Марин, 4. Арнау Мартинес, 7. Илиас Ахомах, 8. Бенат Турриентес, 10. Габри Вейга, 11. Карлос Мартин, 15. Альваро Каррерас, 18. Пабло Торре, 20. Диего Лопез, 22. Хуго Новоа

Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар: 2. Ассане Диао, 5. Алехандро Франсес, 6. Хави Гуерра, 9. Самуэль Омородион, 12. Икер Муньоз, 13. Альваро Акевес, 14. Давид Торрес, 16. Хуан Луис, 17. Фермин Лопес, 21. Франсиско Перез, 23. Пабло Кампос.

Огоҳлантириш: Ҳусайин Норчаев 37, Маҳмуд Маҳамаджонов 55, Шоҳжаҳон Султонмуродов 76



Бу сафарги беллашув бешинчиси ҳисобланади. Бешинчиси беш бўладими? 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика