Latest news

18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  3 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  3 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  4 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  8 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5

Пандемия ҳали тугамади: ЖЧ саралаш ўйинлари яна кўчирилади News

Пандемия ҳали тугамади: ЖЧ саралаш ўйинлари яна кўчирилади

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида ЖЧ саралаш ўйинлари яна кўчиши мумкинлиги маълум қилди.

"ЖЧ-2022 ва Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичи ўйинларининг март ойидан июнь ойига кўчирилиши ва давом этаётган пандемия сабаб ОЧЛда қатнашадиган Хитой клубларининг иштирокига минус таъсир қилиши мумкин".

"Хитой ОАВ ёзишича, ОЧЛда қатнашадиган тўртта клубнинг бирортаси марказлашган мусобақада энг кучли таркиби билан ўйнай олмайди. Агар гуруҳ босқичи беллашувлари апрель-май ойларида ташкил қилинса, клублар Хитойга қайтиб ўзларининг асосий футболчиларини 2-3 ҳафта карантинда қолишларини хоҳламайди", - деб ёзади Алишер Файзуллаевич. 

Бу йилги Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи марказлашган тартибда ўтказилишидан хабарингиз бор. Шунингдек, март ойида ЖЧ саралаш баҳслари бўлиб ўтиши лозим эди. Тақвимга кўра, Ўзбекистон МТЖ 30 март куни сафарда Яман меҳмони бўлиши лозим эди, бироқ бу ўйин санаси яна ўзгаради. 

Бизга маълум бўлишича, ОФК ЖЧ саралаш ўйинларида иштирокини давом эттираётган мамлакатлар билан 16-17 февраль кунлари учрашув ўтказган ҳамда март ойидаги ўйинларни ёзга кўчириш масаласини кўриб чиққан. Бу ҳақда aseanfootball.org сайтида ҳам маълумот чоп этилган. Бу масала бўйича 25 февралда якуний онлайн йиғилиш бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Шундай бўлган тақдирда тўхтаб қолган ЖЧ саралаш баҳслари 3, 7, 11, 15 июнь кунларига белгиланади. ОФК ўйинлар санаси ўзгарганини расман маълум қилганидан сўнг Ўзбекистон иштирокидаги баҳслар қуйидагича кўриниш олади. 

7 июнь. Яман - Ўзбекистон

11 июнь. Ўзбекистон - Сингапур

15 июнь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

Ҳозирча Сингапур ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлар санаси ўзгаргани йўқ. Аввалдан белгиланиб қўйилганидек, охирги иккита учрашувимиз 11 ва 15 июнга қўйилган. Лекин пандемия давом этар экан, ҳар нарса бўлиши мумкин. Ҳозирча эса мартдаги ўйинлар бўлмаслигини айта оламиз, холос.

Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика