"Палермо" президенти: "Дибала 50 млн евро туради"
03 dec 2014 16:19
News
"Палермо" президенти: "Дибала 50 млн евро туради"
"Палермо" президенти Маурисио Зампаринининг таъкидлашича, жамоа ҳужумчиси Пауло Дибаланинг трансфер нарҳи 50 млн евро.
"Дибала борасида мен билан ҳеч ким учрашгани йўқ. У 42 млн евро турадими? Йўқ, бу маблағ етмаслиги мумкин. Кўрамиз, бунга ПСЖ қандай муносабат билдирар экан. Дибаланинг нарҳи "Наполи" раҳбари де Лаурентсининг чўнтагига тўғри келмайди. Унинг баҳоси 42 ва 50 млн евро орасида.
Агар менинг маслаҳатимга қулоқ тутадиган бўлса, Пауло яна бир мавсум жамода қолади. У билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказяпмиз. Футболчи биринчи марта жамоага келганида шартноманинг барча бандини ўқишни хоҳлаган" - дейди Зампарини.
21 ёшли Дибала бу мавсумда А серияда 12 бора майдонга тушиб, 5та гол уриб ва икки голли узатма берган.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments