Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  0 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  5 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Pakhtakor.uz: Превью, 14-тур: "Пахтакор" - "Насаф" News

Pakhtakor.uz: Превью, 14-тур: "Пахтакор" - "Насаф"

26 июнь, жума куни “Пахтакор” олий лиганинг 14-турида “Насаф”ни қабул қилади.
Мазкур беллашув ҳар икки жамоа учун муҳим саналади. Жамоамиз чемпионлик мавқеини сақлаб қолиш сари курашни давом эттираётган бўлса, қаршиликлар ҳам юқори ўринлар учун курашиб, 4-поғонани эгаллаб туришибди.

Ҳозиргача жамоалар олий лигада 36 бор майдонга тушишган. “Пахтакор” 20, “Насаф” 7 учрашувда зафар қучган. 9 баҳс дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 51-27, жамоамиз фойдасига. Тошкентдаги 18 ўйиннинг 15тасида “Пахтакор” ғалаба қозонган. 2 беллашув дуранг ва бир учрашув Қарши жамоаси муваффақияти билан тугаган. “Насаф” Тошкентдаги ўйинларда охирги марта 2004 йил тўп киритган. 10 мавсумдан буён рақибларга пойтахтда гол уриш насиб қилмаган.

 
Олий лиганинг 14-тур марказий баҳси "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви 26 июнь, жума куни “Пахтакор” стадионида соат 19:30да бошланади.

Ўйинни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.


"ПАХТАКОР" - "НАСАФ"

Ҳакамлар
: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Рустам Тошмуҳаммедов (Тошкент вилояти).

Назоратчи: Вячеслав Валицкий (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика