Latest news

00:59ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  14 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  3 00:39ЕЧЛ. Дастлаб баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  3 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  3 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  9 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  19 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  26 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5

ЎзПФЛ WLF билан ҳамкорлик қилади News

ЎзПФЛ WLF билан ҳамкорлик қилади

Tags :  ПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси (world leagues forum) таркибига қўшилиши мумкин.

Бу ҳақда ташкилот бош котиби Жером Перлемуте Куала Лумпур шаҳридаги йиғилишда маълум қилган.

Перлемуте ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев билан суҳбатлашиб, ташкилот вакилларини шу йилнинг октябрь ойида Дубайда бўлиб ўтадиган Жаҳон футбол лигалари ассоциациясининг йиғилишига кузатувчи сифатида таклиф қилган.

Маълумот учун, бугунги кунда 44 мамлакат футбол лигалари WLF аъзоси ҳисобланади. Ассоциациянинг бошқарув кенгаши аъзолари ҳам диққатга сазовор: Ричард Мастерс (Англия Премьер-лигаси ижрочи директори), Энрике Бонилья (Мексика лигаси раиси), Дон Гарбер (MLS раҳбари, АҚШ). Айни вақтда ассоциацияга АҚШ, Канада, Мексика, Англия, Испания, Голландия, Франция, Германия, Туркия, Дания, Италия, Португалия, Польша, Украина, Швейцария, Бельгия каби мамлакатлар аъзо ҳисобланади. Осиё қитъасидан эса Япония, Қатар, Саудия, БАА, Австралия, Таиланд, Жанубий Корея мамлакатлар Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика