Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  3 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

ЎзПФЛ Туркия клублар бирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини бошлади News

ЎзПФЛ Туркия клублар бирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини бошлади

Tags :  ПФЛ
12-13 октябрь кунлари Лига вакиллари Жаҳон футбол лигалари ассоциациясининг йиллик форумида иштирок этганди.

Ўтган йил Дубайдаги ва бу йил Варшавадаги форум давомида Ўзбекистон ҳамда Туркия футболи ташкилотлари ўртасида илиқ муносабатлар йўлга қўйилди.

Варшавадаги учрашув давомида Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев ҳамда Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк Ўзбекистон Суперлигаси клубларида фаолият олиб бораётган мутахассислар учун Истанбулда ўқув-семинар ташкил этиш масаласида фикр алмашганди. 28-ноябрь куни мазкур масалада якуний келишувга эришилди.

Шу йилнинг 7-11 декабрь кунлари Суперлиганинг 7 та ҳамда Пролиганинг 4 та клубидан бўлган жами 20 нафар мутахассис Истанбулга ташриф буюради. Унинг доирасида ўзбекистонлик мутахассислар учун 3 та асосий мавзуда: “Футболчилар селекцияси ҳамда футбол агентлари билан ишлаш”, “Футбол учрашувларини ташкил этиш ва мухлислар билан ишлаш”, “Маркетинг ва чипталар савдоси” бўйича семинар бўлиб ўтади. Бунда футбол клубларининг 2024-йилги мавсумга тайёргарлик кўриши ва аниқ режалар ишлаб чиқишига кўмаклашиш кўзда тутилган.

Семинарлар давомида Фенербаҳче клубининг раҳбарлик органларида фаолият олиб бораётган Ўкан Ўзкан, Тезжан Шайли, Эгемен Эргюден, Галатасарай вакиллари Мурат Эрсой, Женк Эргун, Начи Жансун, шунингдек, Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк ўз маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этади. Ўзбекистонлик мутахассислар ўз клуби фаолияти билан солиштириш имкониятига эга бўлиши учун Фенербаҳче ҳамда Галатасарай клублари тузилмаси билан тўлиқ таништирилади, уларга мазкур клублар инфратузилмаси, иш фаолияти тўлиқ кўрсатилади.

Семинар иштирокчилари Туркия футбол ассоциациясига қарашли спорт маркази билан танишиш имкониятига ҳам эга бўлади. Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бугунги кунда ўз футбол марказини ташкил этиш ва уни ишга тушириш ишларини олиб бормоқда. Мазкур қадам мамлакат футболини янги босқичга олиб чиқиш йўлида нечоғли муҳим эканлигини ЎФА мутахассислари Марокаш ҳамда Венгрия мисолида ўрганиб қайтишганди. Бу борада Туркияда яратилган шароит ҳам ўзбекистонлик мутахассислар эътирофига сазовор бўлишига шубҳа йўқ.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика