Latest news

22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   7 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  15 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  78 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  651 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10

ЎзПФЛ тўпларни яширган "Навбаҳор", қайдномани кеч топширган "Пахтакор" ва расмийларга нисбатан айбловлар эълон қилган "Металлург"ни жаримага тортди News

ЎзПФЛ тўпларни яширган "Навбаҳор", қайдномани кеч топширган "Пахтакор" ва расмийларга нисбатан айбловлар эълон қилган "Металлург"ни жаримага тортди

9 сентябрь куни Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унда бир қатор ишлар кўриб чиқилди.

"Йиғилишда эслатиб ўтилган, бироқ Тартиб-интизом қўмитаси ваколатига кирмайдиган, аммо "2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти"нинг бузилиши ҳолатлари бўйича ЎзПФЛ томонидан жарималар белгиланади. 

Унга кўра, Ўзбекистон Coca Cola кубогининг ¼ финалидан ўрин олган "Навбаҳор лочинлари" — "Пахтакор" учрашувида Регламентнинг 2 та банди бузилган. Биринчи навбатда “Пахтакор” футбол клуби 15.8-банд бўйича қайдномага кириши лозим бўлган шахслар рўйхатини 90 дақиқа аввал эмас, балки 60 дақиқа аввал тақдим этган. Бу ҳолат учрашув комиссарига 15.4-банд орқали изоҳланган. Ваҳоланки, мазкур банднинг тўртинчи хатбошиси жамоа учун эмас, комиссар учун тегишли ҳисобланади. Мазкур ҳолат ОАВ ходимлари, жумладан, учрашувларни телетрансляция қилувчи "Спорт" телеканали, қолаверса, мезбон жамоа эътирозига сабаб бўлган. Боиси "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби беллашув комиссарига қайднома бўйича шахслар рўйхатини 90 дақиқа аввал тақдим этган. Регламент бандининг тўғридан-тўғри бузилишидан келиб чиқиб, “Пахтакор” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Мазкур беллашувнинг сўнгги 20 дақиқасида "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби расмийлари томонидан Регламентнинг 16.11-бандидаги ҳолатга зид ҳаракатларни амалга ошириш бошланган. Талаб бўйича майдондаги тўп билан қўшиб ҳисоблаганда учрашувни тезроқ давом эттириш мақсадида 8 та тўп ҳозирлаб қўйилиши лозим. Шунга қарамай, мезбон жамоа ҳисобда олдинда бораётганидан келиб чиқиб, "Навбаҳор лочинлари" клуби расмийлари тўп узатиб турувчи болалар қўлидаги тўпларни яширишга ҳаракат қилган. Мазкур ҳолатга ЎзПФЛ вакиллари аралашганидан кейин майдон атрофида 3 та тўп қолдирилган. Қолган тўплар масаласи эса изоҳсиз қолган. Шундан келиб чиқиб, "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби жаримага тортилди. 

Маълумот учун, Coca Сola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Навбаҳор лочинлари" учрашувида ҳам мезбонлар томонидан шундай ҳаракатни амалга оширишга уриниш комиссар томонидан қайд этилган. Бироқ ЎзПФЛ комиссарининг талабидан кейин майдондаги 8 та тўп ўз жойида қолдирилган.   

Шунингдек, Coca Сola Суперлигаси 18-туриндан ўрин олган "Пахтакор" — "Металлург" учрашуви якунида меҳмонлар матбуот хизмати томонидан учрашув расмийларига нисбатан айбловлар эълон қилинган материал чоп этилди ва клуб жаримага тортилди. Боиси, "Металлург" футбол клуби Регламентнинг 14-бобидан келиб чиқиб, қайдномага расмий эътироз киритмади. Шундан келиб чиқилса, бу ерда клуб позицияси бир хил эмаслигини кўриш мумкин. Ҳар бир футбол клубида учрашув расмийларининг ҳаракат ёки ҳаракатсизлигига нисбатан, шунингдек, учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ ҳолатларга эътироз билдириш ҳуқуқи мавжуд. Буни қандай амалга ошириш масалалари Регламентга кўрсатиб ўтилган", – дейилади расмий хабарда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика