Latest news

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  0 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

ЎзПФЛ машғулотларни бошлаш мумкинлигини расман маълум қилди News

ЎзПФЛ машғулотларни бошлаш мумкинлигини расман маълум қилди

Маълумки, жорий йил 16 мартдан режалаштирилган барча футбол мусобақалари, мусобақаларга тайёргарлик машғулотлари ва тадбирлари коронавирус инфекциясига барҳам берилгунига ёки Республика махсус комиссияси томонидан мусобақаларни ўтказишга рухсат этилгунига қадар вақтинча тўхтатилган эди.

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига асосан профессионал футбол клубларига ўз ўқув-машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашига ҳамда жорий йил 5 июнь кунидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттирилишига расман рухсат берилди. Бунда футбол учрашувлари томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионатларни давом эттирилишидан олдин футболчилар ўз спорт формаларини тиклаши учун бир неча кун керак эканлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон чемпионати мусобақалари айнан қайси санадан давом эттирилиши бўйича алоҳида маълумот беради.

Шу муносабат билан, футбол клублари  профессионал футболчиларни малакали мураббийлар назорати остида тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий амал қилиш шарти билан футбол клублари базаси негизида машғулотлар жараёнини бошлаши мумкинлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, расмий ўйинлар бошлагунга қадар ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика