Latest news

18:36Расман: "Барселона" "Кап Ноу"га қайтмоқда  0 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  2 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  2 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  14 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  17

ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг барча клубларига миннатдорчилик билдиради News

ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг барча клубларига миннатдорчилик билдиради

Пандемия Coca Cola Суперлига учрашувларида кетма-кет икки марта кутилмаган танаффусларга сабаб бўлди.

Шунга қарамай, биз барча клублар билан биргаликда биринчи давра учрашувларини якунлашга эришдик.

Учрашувларни қайта тиклаш учун биринчи галда СЭС билан келишган ҳолда йўриқнома ишлаб чиқилди. Иккинчи сафар эса алоҳида Регламент ишга тушди. Албатта, Регламент талабларига жавоб бериш ҳеч ким учун осон бўлмади. Бу талаблар футболчилар ва умуман ўзимизнинг соғлигимиз, оиламиз тинчлиги йўлида муҳим фактор эди. Мана шундай мураккаб даврда Суперлига клублари бирлаша олди, биз барчамиз сентябрга қадар биринчи вазифани уддалашга эришдик.

Иш бор жойда камчилик бўлиши табиий. “Пахтакор” ва “Локомотив” клублари марказлашган мусобақа учун ўзларининг машғулот майдонларини ҳам беришга рози бўлишди, “Бунёдкор” академияси эса ўринбосарлар учрашувларини ўзида қабул қилди. Шунингдек, АГМК ва “Металлург” клублари ўз уйларида меҳмон кутишди. Бу орада қандайдир камчиликлар кузатилган бўлса, ЎзПФЛ бунинг учун узр сўрайди ва вазиятни тўғри баҳолашингизга ишонади.

Вилоятларимиз жамоалари эса янада мураккаб даврдан ўтишди. Улар оилаларидан узоқда бўлиб, мухлислар учун тўп тепишди. Биз барча 14 клуб футболчиларининг меҳнатлари, машаққатлари ҳамда интилишларини қадрлаймиз, уларга матонатлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Кўриняптики, футбол мухлислари учрашувларни стадионлардан туриб кузатишни соғинишди. Мана шундай вақтда учрашувларни жонли эфирга олиб чиқишда, ўйинлар вақти ва жойи ўзгариши бўйича масалаларни тартибга солишда кўрсатган ёрдами учун “Спорт” телеканалига, шунингдек, барча учрашувларда хавфсизлик масаласида катта кўмак берган ИИВ ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.

Бугунги кунлар Ўзбекистон футболи тарихидан жой олади. Мусобақалар давом этиши йўлида биз барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, янгидан-янги бурилишлар ясай олдик. Пандемия даврида барчамиз кўп жабҳаларда сабоқ олдик, кўп нарса ўргандик. Умид қиламизки, бундай давр тез орада ортда қолади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ишчи ходимлари Сиз азизлар учун меҳнат қилишда ва албатта мухлислар кутган янгиликларни секин-аста жорий этишда давом этади. Ташкилотимиз номидан барча мухлисларимизни истиқлол байрами билан муборакбод этамиз. Юртимиз тинч, оилаларимиз бахтиёр, ишларимиз барокатли бўлсин!

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика