Latest news

12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  3 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  4

ЎзПФЛ “Бухоро” футбол клуби раҳбариятининг алмашинуви бўйича суриштирув бошлади News

ЎзПФЛ “Бухоро” футбол клуби раҳбариятининг алмашинуви бўйича суриштирув бошлади

Маълум бўлишича, 5 июнь куни Coca Cola Суперлига иштирокчиси бўлган “Бухоро” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган ҳамда амалдаги директор Жамшид Ботиров ишдан олинган.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан вакил иштирок этган йиғилишда Алишер Рустамов “Бухоро” футбол клубининг янги директори сифатида таништирилган. Ҳисоб бўйича бу Алишер Рустамовнинг учинчи бор клубга директор бўлиб келишидир.

Мусобақаларни ўтказиш регламентининг 6.15 бандига кўра, бирор клуб раҳбариятида ўзгариш юз берса, бу ҳақда ЎзПФЛ уч кун ичида ёзма равишда хабардор қилиниши лозим. Карантин давридан кейин қайтаётган футбол мавсуми арафасида ЎзПФЛ вазиятдан келиб чиқиб бир қатор масалаларни қайта кўриб чиқишга, айримларини ўзгартиришга мажбур. Мана шундай вақтда “Бухоро” футбол клуби раҳбариятидаги ноаниқликлар ЎзПФЛ ишини қийинлаштиради. Сабаби, ташкилот на расман огоҳлантирилди ва на янги директор тайинлови расман протоколлаштирилди. ЎзПФЛ уч кундан буён йиғилиш протоколини қўлга кирита олмади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонига мувофиқ 13 та профессионал футбол клубларнинг устав фондидаги хўжалик жамиятлари ва ҳокимиятларнинг улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилгандан сўнг Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан сотилиши белгиланган. Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида ЎзПФЛ ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамкорликда ушбу 13 та футбол клуби фаолиятини атрофлича ўрганиб чиқиляпти. Улар орасида “Бухоро” футбол клуби ҳам бор бўлиб, айни вақтда унинг активлари агентликка ўтказилаётгани сир эмас. Айни вақтда “Бухоро” футбол клубининг Бухоро шаҳар ҳокимлигига тегишли бўлган 20 фоизлик улушни, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли бўлган 80 фоизлик улушни агентликка ўтказиш ишлари олиб бориляпти.

“Бухоро ПФК” МЧЖ Уставининг 15.2-бандига мувофиқ футбол клуби директори Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши томонидан тайинланиши ва лавозимидан озод қилиниши белгиланган.

Мана энди савол туғилади. “Бухоро” футбол клубининг янги директори қайси асосга кўра лавозимига тайинланди? Лавозимга тайинлаш жараёнидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи хабардор этилдими ёки иштироки таъминландими?

Директорни тайинлашни расмийлаштириш билан боғлиқ тегишли хужжатлар ЎзПФЛга ўз вақтида тақдим этилмагани “Бухоро” футбол клубининг янги директори қайси асосга кўра лавозимга тайинланганини аниқлаштириш заруриятини вужудга келтирмоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика