Latest news

14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  0 14:28Рустам Турдимуродов "Андижон"ни тарк этиши мумкин   3 13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  1 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  1 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  2 11:00Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»  4 10:06Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради  2 09:43Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома тузди  1 09:35Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери ким бўлиши аниқ  4 09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  43 08:34«Бухоро» Туркиядаги йиғиннинг илк ўртоқлик учрашувида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 08:03Нидерландия футболида можаро. Ван Перси жамоаси рақиб 12 киши бўлиб майдонда ҳаракат қилган баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди  3

ЎзПФЛ Бундеслига билан ҳамкорлик қилади News

ЎзПФЛ Бундеслига билан ҳамкорлик қилади

Олдинроқ хабар берганимиздек, Испаниянинг Мадрид шаҳрида 24-25 сентябрь кунлари Бутунжаҳон футбол саммити бўлиб ўтди.

Ушбу саммитда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Саммит доирасида делегациямиз вакиллари Европанинг бир қанча футбол жамоатчилиги вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олган эди.

Жумладан, Европанинг энг етакчи чемпионатлари қаторига кирувчи Германия Бундеслигасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Бернд Вилмс билан музокара ўтказилиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Бундеслига ўртасида бир қанча йўналишларда, жумладан мухлислар билан ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиш учун меморандум имзолашга келишиб олинган эди.

Бундеслига стадионларнинг учрашувлар вақтида тўлиб-тошиши борасида дунёдаги энг яхши кўрсаткичларга эга чемпионатлардан бири саналади. Айнан шу сабабдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бундеслига тажрибасини ўрганиб, юртимизда футбол ишқибозларининг миллий чемпионатимизга қизиқишларини ошириш, Суперлига учрашувларига янада кўпроқ мухлислар ташриф буюришини таъминлаш бўйича иш олиб боради. 

Ҳамкорлик доирасида ноябрь ойида германиялик мутахассисларнинг юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилмоқда. Бундеслига вакиллари Германияда мухлислар билан ишлашда асосан қандай жиҳатларга эътибор қаратиши, ўйинларга мухлислар ташрифини кўпайтириш бўйича қандай дастурлар амалга оширилиши, Бундеслига ўйинлари вақтида стадионлар доимо тўла бўлишини таъминлаш бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилиши борасида батафсил маълумот беришади ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, немис тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этишда ўз тавсияларини беришади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика