Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

ЎзМТРК Англия Премьер-лигаси трансляцияси ҳуқуқини сотиб олади News

ЎзМТРК Англия Премьер-лигаси трансляцияси ҳуқуқини сотиб олади

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Спорт» телерадиоканали учун футбол бўйича Англия Премьер-лигаси ўйинлари трансляциясини сотиб олади.
Бу ҳақда ЎзМТРК раҳбари Алишер Ходжаев 10 июль куни компания ходимлари билан ўтказилган мажлисда маълум қилган.

Маълум қилинишича, ЎзМТРК айни вақтда футбол бўйича Англия Премьер-лигаси, шунингдек, Италия «А» Серияси ҳамда Испания Примьероси ўйинлари трансляциясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. ЎзМТРКдаги манбаларнинг берган маълумотларига кўра, айни вақтда ушбу мусобақаларни Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқига эгалик қилувчи ширкатлар ЎзМТРКдан 1 миллион евро атрофида маблағ сўраган.

Kun маълумотларига кўра, ҳозирги кунгача Англия Премьер-лигаси ўйинларини Ўзбекистонга трансляция қилиш ҳуқуқи ҳуқуқ эгалари томонидан AMI (Advisers Media International), Испания ва Италия чемпионатларини Ўзбекистон ҳудудида эфирга узатиш ҳуқуқи эса EBEL (Eurasian Broadcasting Enterprise LTD) компанияларига сотиб бўлинган ва ЎзМТРК дастлаб ҳуқуқларни сотиб олиш бўйича айнан шу компаниялар билан музокара олиб борган. Бироқ улар қўйган нарх ЎзМТРКни қониқтирмагани учун, ҳозирда бевосита чемпионатларнинг ўзи билан музокаралар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телерадиоканали кўп йиллардан бери трансляция ҳуқуқини сотиб олмай, Англия Премьер-лигаси ва Европанинг бошқа миллий чемпионатлари ўйинларини намойиш этиб келган. Бироқ 2012 йил май ойида, маълумотларга кўра, AMI ва EBEL компанияларининг тегишли мурожаатларидан сўнг, «Спорт» телерадиоканали Англия, Италия ва Испания чемпионатлари ўйинлари трансляциясини тўхтатган ва ушбу мусобақаларнинг сўнгги тур ўйинлари телеканал томошабинларига намойиш этилмаган.

Қайд этиш жоиз, ЎзМТРК сўнгги халқаро йирик спорт мусобақалари, жумладан, футбол бўйича 2008 ва 2012 йилги Европа чемпионатлари, 2010 йилги жаҳон чемпионати, шунингдек, Олимпиада ўйинлари баҳслари ҳуқуқларини мунтазам сотиб олади. Компаниядаги манбаларнинг берган маълумотларига кўра, ЎзМТРК бундай қисқа муддатли мусобақаларнинг трансляция ҳуқуқини сотиб олиш ва ундан фойда кўриш бўйича тизимни ишлаб чиққан ва фойда кўрган ҳам. Ушбу мусобақалар трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун қанча маблағ сарфлангани ва қанча фойда кўрилгани тўғрисида маълумотлар йўқ.

Қайд этиш жоиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати – Ўзбекистон Олий Лигаси телетрансляциялар ҳуқуқини сотиши ва бундан фойда кўриши ҳақида маълумотлар йўқ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика