Latest news

17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  5 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  2 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  8 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  14 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7

“Ўзимизнинг Ахбор ака” номли тақдимот маросимига "CA" ўқувчиларини таклиф этамиз! News

“Ўзимизнинг Ахбор ака” номли тақдимот маросимига "CA" ўқувчиларини таклиф этамиз!

Шу вақтга қадар “Футбол — қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман футбол”, “Ўзбегимнинг Миржалоли” каби китоблари нашрдан чиққан ўзбек спорти журналистикасининг отахони Ахбор Имомхўжаев, “Бир асрлик футболдаги қадрдонларим ҳақида” номли янги китоб ёзиш ишлари билан банд.

Бунга қадар эса ёзувчи Ҳамрохон Мусурмонованинг “Ўзимизнинг Ахбор ака” номли янги китоби босмадан чиқди. Таниқли спорт шарҳловчисининг 80 ёшли юбилейига атаб ёзилган китобда Ахбор доданинг ҳаёт йўли ва  фаолияти ҳикоя қилинади.

26 март, шанба куни Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитасида мана шу китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтади. Унда китоб муаллифи Ҳамрохон Мусурмонова, унинг қаҳрамони Ахбор Имомхўжаев ҳамда унинг яқинлари, таниқли спорт журналистлари иштирок этиши кўзда тутилган. 

Тадбирда устоз журналист, бугунги кунда футбол ОАВда фаолият юритаётган журналистлар учун ўзларининг қимматли маслаҳатларини ҳам берадилар. Шунинг учун тадбир барча учун очиқ.

Истардикки, унда сайтимиз ўқувчилари ҳам фаол иштирок этсалар. Китобдан харид қилиб, устознинг босиб ўтган йўлларини мутола қилсалар. 

Соат 11:00 да бошланадиган тақдимотга футбол мухлислари ҳам ташриф буюришлари мумкин. Истовчилар янги китобни шу ернинг ўзидан харид қилиш имкониятига эга бўлишади.

Қимматли инсон учун атаб ёзилган китоб, жуда арзон, бор йўғи 12 000 сўм. Китобни воқеа жойидан, устознинг дастхатлари билан ҳарид қилишга нима етсин? Сайтимиз ўқувчиларини тадбирга таклиф этамиз!

Манзил: Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси
Мўлжал: Бешёғоч, Бокс федерацияси ёнида.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика