Latest news

07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  151 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  6

Ўзгача суперкубок News

Ўзгача суперкубок

Бугун Германия суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

Унда хорватиялик мутахассис Нико Ковачнинг собиқ ва ҳозирги жамоалари куч синашади. Янги мураббий қўл остидаги "Бавария"нинг янги мавсум олдидан илк жиддий имтиҳони Франкфуртда кечади.

"Бавария"нинг бугунги рақиби "Айнтрахт" қисқа фурсатда аутсайдер мақомидан Германиянинг кучли жамоалари қаторига қўшилишга муваффақ бўлди. Бунда албатта Нико Ковачнинг хизматлари беқиёс. "Айнтрахт"ни 2 йил ичида Европа лигаси ва Германия кубоги соҳибига айлантира олгани учун ҳам Нико Ковач "Бавария"дан чақирув олишга эришди. Бугунги баҳс Ковач учун ўзгача аҳамиятга эга. Айнан ўзи қурган "Айнтрахт"га қарши янги жамоаси билан қаршилик қилади.

Ковач қўл остидаги "Бавария" қандай бўлади? Нико Мюнхенда нималарни ўзгартиради ва жамоа қандай услубда ўйнайди, деган саволларга бугунги баҳс қисман бўлсада жавоб беради. Ковачсиз қолган "Айнтрахт" қандай кўринишда қолди, янги келган австриялик Ади Хюттер Ковач кўтарган "планка"ни тушириб юборадими ёки жамоа янада шаклланишда давом этадими, деган савол ҳам Германияда кун тартибидан ўрин олган. Айнан шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, Франкфуртда ўтадиган мазкур ўйин катта қизиқишни уйғотмоқда. Германия кубоги финалида тўқнаш келган рақибларнинг янги мураббий қўл остидаги илк ўйинлари.

Қўшимча рағбат
Суперкубок учрашувининг қулай тарафи шундаки, бунда мураббийлар нафақат янги мавсум олдидан расмий имтиҳон орқали жамоани кўриб олишади, балки биргина ўйин орқали клуб музейи ва шахсий жавонга соврин қўшиб қўйиш имконияти ҳам мавжуд. Бу эса мотивацияни ошириши турган гап.


Таркиб
Ковач қўл остида айни пайтда 19 футболчи мавжуд ва уларни барчаси ўйнашга шай ҳолатда. Фақатгина жаҳон чемпиони Корентен Толиссо жамоага кеч қўшилгани учун суперкубок учрашувини ўтказиб юбориши аниқ. Хамес Родригес эса ҳаваскорларга қарши назорат баҳсида бироз жароҳат олгани туфайли айни пайтда 100% тайёр эмас. Қолган футболчилар Ковач ихтиёрида. Нико Ковач бугунги баҳсда кичик ротация қилиши кутилмоқда. Чунки мураббий янги мавсум олдидан ҳали асосий таркиб борасида аниқ тўхтамга келгани йўқ. Жаҳон чемпионати боис кўплаб футболчилар жамоага кеч қўшилишди ва янги мураббий учун бу борада бироз вақт керак бўлади. Ҳар бир позиция бўйича деярли иккитадан номзодга эга мураббий учун бугунги ўйинда кимларни тушириш бироз ёқимли бош оғриғини тақдим этиши мумкин.

"Айнтрахт"да нафақат мураббий алмашди, балки "Бавария"дан фарқли улароқ Франкфуртда клубида футболчилар ҳам янгиланди. Жамоани Ковач билан биргаликда бир қатор етакчи футболчилар (Лукаш Градецки, Кевин-Принс Боатенг, Омар Маскарель, Мариус Вольф) тарк этишган бўлса, Ади Хюттер билан бир вақтда "Айнтрахт"га 12 нафар янги футболчилар келишди. Шу боисдан ҳам Хюттерда ҳам таркибни аниқлаш ва жамоа ўйинини йўлга қўйиб олиш учун маълум вақт керак бўлади. Муҳим тарафи шуки, жамоани юрагига айланиб қолган ЖЧ-2018 финалчиси Анте Ребич кўплаб таклифларга қарамай жамоада қолди. Бу эса франкуртликларни хурсанд этмасдан қолмайди. Аммо Ребич суперкубок баҳсини бошланғич таркибда бошлани сўроқ остида. Сабаби, Ребич таътилдан анча кеч қайтгани туфайли Хюттер уни захирадан ўйинга қўшиш эҳтимоли юқори.

Уйга қайтиш
"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач ва унинг мураббийлар штабидаги ёрдамчиси (акаси) Роберт Ковач бугун "уй"га қайтишади. Германия кубоги финалидан 85 кун ўтди. Бу сафар ака-ука Ковач "Коммерцбанк-Арена"га меҳмон сифатида ташриф буюришади. Ковач "Айнтрахт" бош мураббий сифатидаги ўзининг охирги учрашувини бўлажак жамоаси "Бавария"га қарши ўтказди ва финалда ғалаба қозонди. Энди Ковач янги жамоасидаги илк ўйинини собиқ клубига қарши ўтказади. Агарда бунда ҳам Ковач ғалаба қозонса, унда мураббий ўзгача натижа қайд этган бўлади. Яъни, Ковачда собиқ ҳамда янги жамоаси билан охирги ва илк учрашувдаёқ соврин ютган мутахассисга айланиш имконияти мавжуд.


"Бавария" учун кетма-кет еттинчи ва 30 йиллик танаффусдан кейин иккинчиси
"Бавария" кетма-кет 7-йил Германия Суперкубогида ўйнамоқда. Умумий ҳисобда эса бу галги суперкубок мюнхенликлар учун 12 баҳс бўлади. "Айнтрахт" учун эса бу иккинчи Суперкубок саналади. Франкфуртликлар бунгача 1988 йили "Вердер" билан ушбу соврин учун курашишган ва имкониятни бой беришганди.


Германия суперкубоги.

"Айнтрахт" - "Бавария" (23:30) "Футбол2", "Матч ТВ"

"Коммерцбанк-Арена" стадиони.

Бош ҳакам
: Марко Фриц

"Айнтрахт": Видвальд — Абрахам, Виллемс, Сальседо, да Кошта — Гачинович, Хасебе, Фернандес, Фабиан, Торро — Алле

"Бавария"
: Нойер — Киммих, Зюле, Хуммельс, Алаба — Мартинес, Алькантара — Роббен, Мюллер, Рибери — Левандовски

Сўроқ остида: Реннов — Хамес Родригес

Ўйнамайди: Толиссо

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика