Latest news

12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  0 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  0 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  3 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  9 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11

Ўзбекистоннинг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби октябрда Ироқ билан ўйнайди News

Ўзбекистоннинг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби октябрда Ироқ билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби - Хитой терма жамоаси 15 октябрь куни Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу хақда ФИФА расмий сайти эълон қилди.
Таъкидлаш жоиз, Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси октябрь ойида Таиланд терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган эди, аммо Таиландга қарши учрашув ноъамалум сабабларга кўра қолдирилди ва Таиланда ўрнига Ироқ терма жамоаси октябрда Хитойга рақиб бўлади. Маълумот учун, Ироқ терма жамоасига қарши ўйиндан олдин Ален Перрен шогирдлари 4 ва 9 сентябрь кунлари Пекинда Кувайт ва Иордания терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар. Бундан аввалроқ, Хитой миллий терма жамоаси июнь ойида ўз майдонида учта ўртоқлик учрашувини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидлаш жоиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ОК-2015 финал босқичига тайёргарликни бошлаб юборган ва бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Навбатдаги ўртоқлик учрашувлари эса 3 ва 8 сентябрь кунларига белгиланган. Дастлаб, 3 сентябрь куни Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Миржалол Қосимов шогирдлари октябрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 гуруҳ босқичида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика