Latest news

16:30Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  0 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  3 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0 14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  1 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  3 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  14 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  5 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  5 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  26 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  3 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  2 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  8

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми? News

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми?

Футболда айланадиган пуллар масаласи ҳеч қачон мухлисларни бефарқ қолдирмайди.

Шунинг учун Coca-Cola Суперлиганинг энг қимматбаҳо футболчиси Одилжон Ҳамробеков эканини барча билса керак. Ёки чемпионатимизда таркибининг умумий қиймати борасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби етакчи бўлиб турганини очиқ манбалардан топса бўлади.

Аммо шундай саволлар борки, кундузи оёқяланг югуриб ҳам жавоб тополмайсиз. Масалан, айни пайтда Ўзбекистоннинг молиявий жиҳатдан энг бақувват клубини биласизми? Жавобингиз инкор шаклда бўлса, кучли учлик сиз учун:

3. "Насаф" 

Охирги йилларда Қашқадарё клуби иқтисодий жиҳатдан беқарор кунларни бошдан ўтказди. Жорий мавсум ҳам Рўзиқул Бердиев жамоаси асосий рақобатчиларига нисбатан анча ёмон шароитда ишлаётгани борасида хабарлар тарқалган эди. Championat.asia'га маълум бўлишича, "аждарлар"нинг 2022 йилдаги харажатлар сметаси 61 миллиард сўмни ташкил қилади. Бу рақам Суперлигада унча-мунча жамоаларнинг ҳавасини келтириши аниқ.

Шунга мос равишда "Насаф" Ўзбекистон чемпионатида барчадан яхшироқ натижа қайд этяпти. Айни пайтда Бердиев шогирдлари ОЧЛ гуруҳ босқичини ҳам муваффақиятли якунлаганини унутмаслик керак. Жамоа таркибидаги энг қимматбаҳо футболчилар — Ойбек Бозоров билан Ҳусайн Норчаев (800 минг евро).

2. "Пахтакор"

Тошкент гранди бу йил молиявий куч борасида 2-ўринга тушиб қолди. "Шерлар"нинг 1 йиллик харажатлар сметаси 68 миллиард сўмни ташкил қилади (Шунингдек, ёзда Ҳожимат Эркиновнинг трансферидан 220 минг доллар ишлаб олинган эди). Ҳозирча Максим Шацких шогирдлари мусобақа жадвалида ҳам 2-поғонада боришяпти. Жамоа таркибидаги энг қимматбаҳо футболчи Одил Ҳамробеков бўлиб, унинг трансфер қиймати 1 млн еврога тенг.

1. "Навбаҳор"

"Лочинлар"ни гранд клубга айлантириш учун сўнгги йилларда катта маблағлар сарфлаб юборилди. Наманган клубининг жорий мавсум учун харажатлар сметаси эса барчаникидан каттароқ бўлиб, деярли 84 млрд сўмни ташкил қилади. Мос равишда Самвел Бабаян шогирдлари кубок ва чемпионат ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб туришибди.

Сизнингча, 2022 йил учун энг кичик смета қайси жамоага тегишли? Эртага шу ҳақда маълумот берамиз.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика