Latest news

12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  0 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  6 10:40Саудия жамаолари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  5 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  2 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  12 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  15 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0

Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб боришни хоҳлаётган бўлажак мураббий News

Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб боришни хоҳлаётган бўлажак мураббий

Сайтимиз ўқувчилари сайтда фаолият олиб бораётган журналистларнинг кўпчилигини билади десак муболаға бўлмайди.

Қуйида ҳозирча журналист, бироқ келажакда мураббий бўлишни астойдил хоҳлаётган сайтимизнинг энг илғор ходимларидан бири ҳақида фикр юритмоқчиман.

Бу йигитни кўпчилик билади, мен учун худди укамдек бўлиб қолган. Иш юзасидан у нафақат мен, балки офисдаги ҳамма билан тортишаверади, ҳеч бир гапдан қолмайди, сиз ҳақсиз - мен сизга тан бердим деганини асло эшитган эмасман, доим ўзиникини маъқуллайди. Бировга ёшинг катта, бировга ёшинг кичик демайди, битта гапда туриб олдими, тамом охиригича ўша фикрда қолади. 

Унинг ўзига хос йўналиши бор. Энг кўп "Насаф" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида қалам тебратишни ёқтиради. "Бавария"нинг Ўзбекистондаги №1 фанати. Тушидаям нуқул Нойер, Мюллер, Роббен деб алаҳсираб чиқади. Охирги пайтларда "Пахтакор" ҳақида ҳам бот-бот мақола ёзадиган бўлиб қолган. "Насаф"дан "Пахтакор"га ўтганларга меҳри бўлакча. 

Италияда футболчи бўла олмаганлар охир-оқибат журналист бўлиб етишар экан. Бу йигитни кўриб, бизда ҳам шундаймикин деб ўйланиб қоламан. Чунки у ҳам ўз пайтида футбол ўйнаган-да. Ёшлигида коптокнинг орқасидан қолмай, Қарши кўчаларини чангитиб юрган. Кейин уни мураббийлардан бири пайқаб қолади ва ўз жамоасига таклиф этади. Таклифдан боши осмонга етган ғами йўқ болакай шу заҳоти чорловни қабул қилиб, ҳатто мактабни ҳам эсдан чиқариб юборади ва эртаси кундан футбол машғулотларига қатнайди.

Тез орада у ўз жамоасининг энг етакчи ўйинчиларидан бирига айланади. Болаликда ҳужумда тўп тепган эмасми, рақиб дарвозасига голларни қаторлаштириб ташлагани учун "найза" лақабини орттириб олади. Чунки унинг тепгани гол бўларди. Қарамай тепса ҳам тўп дарвоза тўрида деяверинг. Мураббийи ҳам икки-учта ўйиндан кейин уни исми билан чақирмай қўяди, "найза" ҳужумга деса бўлди, шу гапнинг ўзи етарли эди, майдонга тушарди-ю, гол уришни бошлаб юборарди. 

Аммо футболда жароҳат деган бир "кемирувчи" бор экан, мана шу нарса қаҳрамонимизни футболни анча эрта тугатишига мажбур қилади. "Найза" керак бўлса "Насаф" билан шартнома тузган, ҳатто ўзининг айтишича, бир куни Норқул Даминов ўз хонасига чақириб қўлига шартнома тутқазган эмиш. Эшитишимча, ўшанда мўмайгина пул ёзилган шартнома имзоланган ҳам экан. Лекин палакат қурғур жароҳат ҳаммасига нуқта қўяди. 

Шунда бўлажак юлдуз футболни ташлашга мажбур бўлади ва ўзини футбол журналистикасида синаб кўришга қарор қилади. Оёғим тўп тепа олмаса ҳам қўлим билан футбол майдонини забт этаман деб аҳд қилади. Лекин ишни нимадан бошлашни билмай қўлида қоғоз-қалам билан тентираб юрган бир пайтда бўлажак устози Азиз Нурий билан танишади. Азиз Нурий Қашқадарёнинг энг обрўли спорт журналистларидан бири эмасми, барча уни бирдек ҳурмат ҳурмат қиларди. Ўз вақтида "Қашқадарё" ва "Футбол фаворит" газеталарида ўткир мақолалари билан донг таратган, ўзи эшитмасин-у, керак бўлса кўплаб мураббийларнинг пўстагини қоққан. 

Азиз Нурий шу болаям бекор юрмасин деб ўз ёнига шогирдликка олади. Секин-аста иш ўргатади. Азиз "Насаф"га ўтгач, сергап шогирдини ҳам бирга ишлашга чақиради. "Ака, мен майдонда "найза" эдим, энди ўз қаламим билан "найза" бўламан, мана кўрасиз", - дейди-ю шартта устозининг таклифига лаббай деб "Насаф"га боради. Лекин "Насаф"да бироз ишлагач, негадир зерика бошлайди, Қарши менга кичиклик қиляпти, ёзаётган нарсаларим ҳаммага етиб бормаяпти, деб ўйлайди чоғи орадан кўп ўтмай қайдасан Тошкент деб пойтахтга отланади. 

Тақдир тақозоси билан ёш қаҳрамонимиз мен билан танишиб қолади. Мен уни топганмидим, ё у меними, тўғриси ҳозир аниқ эсимда йўқ. Лекин билганим шуки, ўшанда "ФутГОЛ" газетасида ишлардим, у эса мақолалари билан шахдам қадам ташлаб редакцияга кириб келганди. Афсус, газетанинг "умри" қисқа экан, нимадир бўлди-ю ёпилиб кетди. Шу билан мен ўз йўлимга, шогирд ўз йўлига кетди. 

Тоғ тоғ билан учрашмайди, лекин одам одам билан учрашади деган гап бежиз эмас экан. Кейинчалик у билан йўлларимиз мана шу сайтда кесишди. Ва ҳозиргача бирга ишлаб келяпмиз. Яқинда шогирдим секин мени ёнига имлаб, ҳеч кимга айтмай юрган сирини очди: "Ака, журналистика мен учун вақтинча, аслида мураббий бўлмоқчиман, Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб боришни хоҳлайман. Ҳали кўрасиз, мендан зўр мураббий чиқади. Матбуот анжуманларида ҳар бир айтадиган гапим иқтибосга айланади".

Мен нимаям дердим, омадини берсин. Ахир бу дунёда ҳаммамиз орзу билан яшаймиз. Майли, нияти мураббий бўлиш экан, бўлсин - ким қаршилик қилади? Неча йиллардан бери амалга ошмаётган халқимизнинг улкан орзусини ҳақиқатга айлантириш пайида енг шимариб ишламоқчи экан, мен фақат йўлинг очиқ бўлсин деб қоламан. Ахир яхши ниятли инсонларни қўллаб-қувватлашимиз, уларга мадад бўлишимиз керак-ку. 

Ўйлайманки, агар астойдил ҳаракат қилса ундан мураббий чиқади. Бошида "С" лицензиясига ўқишни бошлаб олса бўлгани, уёғи бирин-кетин уланиб кетаверади. Кейин "В", ундан кейин "А" ва охирида қарабсизки "Про" ҳам чўнтакда. Иш бўлса сероб, Ўзбекистонда нима кўп - футбол жамоалари кўп. Бирорта клубда ишни бошлаб олса, кейин терма жамоага ҳам навбат етиб келар. Яратган эгам ол қулим деса қарабсизки, жаҳон чемпионатига ҳам чиқиб турибмиз-да. Ана ундан кейин байрамни кўраверинг. 

P.S. Одатда кўпчилик устозлар ҳақида қоғоз қоралашни маъқул кўради, лекин нимагадир мен бугун тескари йўлдан бориб ниятлари осмон шогирд ҳақида ёзишни лозим топдим.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика