Latest news

13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  0 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  2 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  8 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  7 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  3 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  9

Ўзбекистонлик тўпурарга ОФК соврини топширилди News

Ўзбекистонлик тўпурарга ОФК соврини топширилди

Ўтган йили Тайландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қатнашиб, 4-ўринни қўлга киритган эди.

Ўша мусобақада терма жамоамиз ҳужумчиси Акбар Усмонов 13та гол билан Осиё чемпионатининг тўпурарига айланганди. Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида Акбар Усмоновга ушбу совринни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда ЎФА вице-президенти Шоакром Исроилов совринни терма жамоамиз ҳужумчисига тақдим этди.

"Мусобақа тўпурари бўлиш жуда ёқимли. Бу соврин менга катта масъулият юклайди. Келгуси мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, терма жамоамиз таркибида кўплаб голлар киритишни мақсад қилиб қўйганман. Ўз ўйиним билан мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

Августда бўлиб ўтадиган футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасида "Олмалиқ" таркибида яхши натижалар қайд этиш ниятидаман", - дейди Акбар Усмонов.

Акбар Усмонов 2014 йил фаолиятини "Пахтакор" футзал жамоасида бошлаган. 2016 йилда "Олмалиқ" билан шартнома имзолаган. 2017 йилги мавсумни "Ардус" таркибида ижара асосида ўтказиб, кейин яна "Олмалиқ" таркибига қайтган. Ўзбекистон U-20 таркибида Осиё чемпионатида қатнашиб, энг яхши тўпурар бўлган.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика