Latest news

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  2 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

Ўзбекистонлик спортчилар илк маротаба Ислом ҳамжихатлик ўйинларида иштирок этадилар News

Ўзбекистонлик спортчилар илк маротаба Ислом ҳамжихатлик ўйинларида иштирок этадилар

Тўртинчи маротаба ўтказилинаётган мусобақага Озарбайжоннинг Боку шаҳри мезбонлик қилади.

Мусобақа олимпиада ўйинлари каби 4 йлда бир маротаба бўлиб ўтади ва у Ислом мамлакатлари олимпиадаси ҳам деб аталади.

Илк мусобақа 2005 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтган. Эрон эса 2009 йилда иккинчи мусобақага мезбон бўлди. Индоезиянинг Пеканбару шаҳри эса 2013 йилги турнирни қабул қилган.

Ислом ҳамжихатлик ўйинлари спортнинг 21та турини ўз ичига олади. Булар: Енгил атлетика, сувга сакраш, сузиш, сув полоси, баскетбол 3х3, футбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, ушу, стол тенниси, гандбол, дзюдо, юнон-рум кураши, эркин кураш, ўқ отиш, теннис, волейбол, бокс, зорхана, каратэ, таэквондо ва оғир атлетика.

2015 йил Европа ўйинлари катта спорт байрамига мезбон бўлган Баку, бугунги моддий техника базаси билан Ислом ҳамжихатлик ўйинларини юқори суратда ўтказишни ўз олдига мақсад қилган.

Вакилларимиз қуйидаги спорт турларида ғолиблик учун курашадилар:

1. Енгил атлетика (10 нафар спортчи)

2. Бокс (10)

3. Спорт гимнастикаси (5)

4. Бадиий гимнастика (9)

5. Дзюдо (6)

6. Каратэ (7)

7. Ўқ отиш (6)

8. Сузиш (5)

9. Таэквандо (9)

10. Оғир атлетика (10)

11. Юнон-рум кураши (5)

12. Эркин кураш (5)

13. Гандбол (аёллар терма жамоаси)

14. Сувга сакраш (4)

15. Теннис (6)

Паралампия йўналиши:

1. Енгил атлетика (4)

2. Дзюдо (6)

Жами 165 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. 

Мусобақа тимсоллари Инже ва Жасур


Ислом ҳамжихатлик ўйинларини "Olamsport" ва "Championat.asia" сайтлари бевосита Баку шаҳридан туриб ёритиб борадилар!

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика