Latest news

22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  11 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  222 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5

Ўзбекистонлик мураббийлар хориж клубларида малака ошириб қайтишди News

Ўзбекистонлик мураббийлар хориж клубларида малака ошириб қайтишди

Хабарингиз бор, 2018 йили мамлакатимизда “Про” мураббийлик лицензияси учун ўқув-курслар бошланганди.

Мазкур ўқув жараёни босқичма-босқич ўтказилиб келинмоқда. Унда таҳсил олаётган бир қатор таниқли мураббийлар талабга биноан ўиш жараёни сўнггида хориж клубида малака ошириб қайтиши зарур эди. Шу боис бир қатор ўзбекистонлик мутахассисларни европа клубларида бўлиб қайтганидан хабар топдик.

Хусусан, жорий мавсум “Динамо” жамоасини бошқариб, кейинчалик истеъфога чиққан Даврон Файзиев, АГМК бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Мухтор Қурбонов, “Чиғатой” футбол мактаби директори Рустам Абдуллаев ҳамда “Нефтчи”нинг собиқ устози Баҳром Ҳайдаров яқинда Россия пойтахти Москвага сафар уюштириб, “Локомотив”да бўлишди. Маълум муддат Юрий Сёмин бошқарувидаги “темирйўлчилар” клубида маҳоратини оширган мутахассислар у ерда ўзлари учун бир қатор янгиликларни кашф этишга муваффақ бўлишди.



Шунингдек узоқ йиллардан буён “Насаф” жамоасини бошқариб келаётган, 3 карра Ўзбекистоннинг “Энг яхши мураббийи” сифатида тан олинган Рўзиқул Бердиев ҳам “Про” мураббийлик лицензияси учун ўқув-курсларида таҳсил олаётганди. Воҳалик мутахассис малака ошириб қайтиш мақсадида Туркиянинг “Бешиктош” клубини танлади. Унга “Пахтакор” раҳбариятида фаолият юритаётган, собиқ ҳужумчи Жаъфар Ирисметов билан Шота Арвеладзенинг яқин ёрдамчисига айланиб улгурган Жасур Абдураимов ҳамроҳлик қилди.

Албатта мураббийларимизнинг хориж клубларида малака ошириб қайтгани футболимиз учун жуда фойдалидир. Боиси улар Европа жамоаларидан ўзлари учун керакли бўлган ишларни кашф этишга эришгани аниқ.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика