Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда ишлашади News

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда ишлашади

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқаришга таклиф этилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жумладан, кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган “Ал-Гарафа” (Қатар) – “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришди. Коваленкога қанотларда Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмонов ёрдам беришди.

Шунингдек, бугун бўлиб ўтадиган ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган “Ал-Ҳилол” (С.Арабистони) – “Ал-Райян” (Қатар) жамоалари ўртасидаги учрашув Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамларга ишониб топширилган. Мазкур ўйинда қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ишлашади.

Бундан ташқари, шу йилнинг 10-17 март кунлари Дубай шаҳрида ФИФА томонидан ЖЧда иштирок этувчи ҳакамлар учун навбатдаги ўқув-машғулот семинари бўлиб ўтади. Мазкур семинарга дунёнинг энг яхши ҳакамлари қаторида эътироф этиладиган ҳамюртимиз Равшан Эрматов таклиф этилган.

Ўзбекистонлик ҳакамлар яна қуйидаги халқаро ўйинларда иштирок этишади:

13 март. ОЧЛ


“Ульсан Хюндай” (Ж.Корея) – “Шанхай СИПГ” (Хитой)
Бош ҳакам: 
Валентин Коваленко
Лайнсменлар: Руслан Серазетдинов, Алишер Усмонов.

13 март. ОФК Кубоги
“Ал-Ансор” (Ливан ) – “Ал-Ваҳда” (Сурия)
Бош ҳакам:
Ильгиз Танташев

14 март. ОЧЛ
“Тианжинь Куанжиань” (Хитой) – “Чонбук Хюндай Моторс” (Ж.Корея)
Бош ҳакам:
Азиз Асимов
Лайнсменлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.
Захира ҳаками: Шерзод Қосимов

27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши
Ливан – Малайзия.
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко
Лайнсменлар: Руслан Серазетдинов, Алишер Усмонов.
Захира ҳаками: Шерзод Қосимов

27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши
Яман – Непал
Бош ҳакам: Азиз Асимов
Лайнсменлар:
Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

3 апрель. ОЧЛ
“Серезо Осака” (Япония) – “Жейжу Юнайтед” (Ж.Корея)
Бош ҳакам:
Ильгиз Танташев
Лайнсменлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

3 апрель. ОЧЛ
“Шанхай Шеньхуа” (Хитой) – “Кашима Антлерс” (Япония)
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов
Лайнсменлар: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

10 апрель ОФК Кубоги
“Ал-Сувайҳ” (Уммон) – “Малькия” (Баҳрайн)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Лайнсменлар:
РусланСеразетдинов, Алишер Усмонов

Шунингдек, 6-20 апрель кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида футбол бўйича Аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик Эдита Миробидова (бош ҳакам) ва Зилола Раҳматова (ёрдамчи ҳакам) таклиф этилишган.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика