Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ташкил этган семинарда иштирок этмоқда
13 jul 2016 11:34
News
Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ташкил этган семинарда иштирок этмоқда
12 июль куни бошланган ушбу семинарда Ўзбекистонлик уч нафар ҳакамлар – Равшан Эрматов, Ильгиз Танташев ҳамда Валентин Коваленко иштирок этмоқда.
Семинарда Осиёнинг турли мамлакатларидан жами 31 нафар ҳакам қатнашяпти.
Ушбу семинар машғулотларини ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад – футбол қонун қоидаларига киритилган сўнгги ўзгаришлардан бохабар қилиш ва янги қоидалар яхши ўзлаштирилганлигига ишонч ҳосил қилишдан иборатдир.
Беш кун давом этадиган семнарда ҳакамлар учун назараий ва амалий машғулотлар бўлиб ўтади. Машғулотларни ОФК инструктори Али Алтраифи, Субҳиддин Солиҳ ҳамда ОФК фитнесс Инструктори Ганесан Маньям олиб боради.
Шунингдек, семнарга меҳмон тариқасида ФИФА ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Массимо Бузакка ҳамда унинг ёрдамчиси Мануэль Наварро ташриф буюрган.
Comments