Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Президенти Кубоги баҳсларида ҳакамлик қилишади
07 jul 2014 12:40
News
Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Президенти Кубоги баҳсларида ҳакамлик қилишади
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Ильгиз Танташев ва ФИФА лайнсмени Руслан Серазетдинов 2014 йилнинг 22-26 сентябрь кунлари Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳри мезбонлик қиладиган ОФК Президенти Кубоги-2014 финал босқичи ўйинларида ҳакамлик қилишади.
Осиё Футбол Конфедерацияси ҳар йили анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган ОФК Президенти Кубоги баҳсларининг бу йилги финал босқичи ўйинларига тайинланган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, икки нафар ўзбекистонлик ҳакамлар мазкур ўйинларни бошқариш учун ОФКдан таклиф олишди. Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Ильгиз Танташев мазкур мусобқада бош ҳакам сифатида ишласа. ФИФА лайнсмени Руслан Серазетдинов қанот ҳакам сифатида Президент Кубоги мусобақасида Танташевга ёрдам беради.
Маълумот учун 22-26 сентябрь кунлари Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳри мезбонлик қиладиган мазкур мусобақа финал босқичида жами 6та жамоа иштирок этади - «Шайх Рассел» (Бангладеш), Шри-Ланка Эир (Шри Ланка), «НТТУ Ашҳобод» (Туркманистон), Римёнгсу (КХДР), Мананг (Непал) ва Ерчим (Мўғулистон).
ОФК Президенти Кубоги-2014 финал босқичида иштирок этадиган барча 6та жамоа 2015 йилги мавсумда ОФК Кубоги саралаш ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments