Latest news

19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  6 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  5 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2

Ўзбекистонлик ҳакам ва назоратчилар U-19 Осиё чемпионати саралашида ишлайди News

Ўзбекистонлик ҳакам ва назоратчилар U-19 Осиё чемпионати саралашида ишлайди

2013 йилнинг сентябрь ҳамда октябрь ойларида Осиёниг бир қатор мамлакатида 2014 йили бўлиб ўтадиган U-16 ҳамда U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. ОФК ушбу ўйинларга ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамларни ҳам жалб этди.
U-16 ва U-19 ОЧ саралаш баҳсларида ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамлардан ташқари ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ҳамда ЎФФ техник бўлими бошлиғи Олим Арифовлар комиссарлик қиладилар. Жумладан, Санжар Ризаев 21-29 сентябрь кунлари Кувайт мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ОЧ саралаш «А» гуруҳи ўйинларига комиссар сифатида жалб этилган бўлса, Олим Арифов 25-29 сентябрь кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган U-16 ОЧ саралаш «D» гуруҳи ўйинларида комиссарлик қилади.

Ўзбекистонлик назоратчи ҳакам, ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев 8-12 октябрь кунлари Хитойнинг Жечианг шаҳрида бўлиб ўтадиган U-19 ОЧ саралаши «I» гуруҳи ўйинларида ишлайди. Ушбу гуруҳда мезбон - Хитойдан ташқари Япония, Малайзия ва Макао ҳам иштирок этади.

Бош ҳакам Владислав Цейтлин ва ён қанот ҳаками Ҳусниддин Шодмонов 4-12 октябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган U-19 ОЧ саралаши «В» гуруҳи ўйинларида ишлайди. Ушбу гуруҳда финал босқичи йўлланмаси учун Иордания, БАА, Яман, Мальдив ва Афғонистон кураш олиб боради.

Ўзбекистонлик ён қанот ҳаками Жаҳонгир Саидов U-19 ОЧ «С» саралаш гуруҳи ўйинларида ишлайди. 8-12 октябрь кунлари Ироқнинг Арбил шаҳрида бўлиб ўтадиган баҳсларга таклиф этилган бош ҳакамлар орасида, маълумот учун, туркманистонлик Чоримурод Қурбонов ҳам бор. Ушбу саралаш гуруҳида, Ироқдан ташқари, Кувайт, Покистон ва Бангладеш терма жамоалари ҳам иштирок этади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика