Latest news

03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  50 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  3 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  15 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2

Ўзбекистонлик футболчиларнинг Италиядаги дастлабки кунлари News

Ўзбекистонлик футболчиларнинг Италиядаги дастлабки кунлари

Бир ҳафта давомида Абруццода ўқув йиғин машғулотларини ўтказган "Odil Junior Carpi" жамоасининг биринчи босқичи тайёргарликлари ўз якунига етиб, клуб аъзолари бугун Миланга йўл олдилар.

Абруццода иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушган ҳамюртларимиз, ғалабага эришдилар. Уларнинг бири бироз кучсизроқ, "Монтонеро" жамоаси бўлди. Унда 0:6 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи "Карпи"нинг Абруццодаги филиали, "Футуро" клубига қарши кечди. Унда 6:2 ҳисобида ўзбекистонлик ёш футболчилар ғалаба қозондилар.

"Монтонеро" - "Odil Junior Carpi" 0:6
"Футуро" - "Odil Junior Carpi" 2:6

"Жамоани келиши билан кучли рақибларга қарши қўя олмасдик. Чунки  уларда дастлабки ҳаяжон бўлади. Шунинг учун аввал уларни бу ерга кўниктириб, кейин босқичма-босқич кучли рақибларга қарши ўйнатиш керак бўларди. Ўйлайманки, Аруццодаги машғулотлар ва иккита назорат ўйини улар учун кўникиш босқичини ўтаб бера олди. Энди Миланда 4та жиддий жамоага қарши баҳс олиб борилади, бутун Абруццода ҳозир ўзбекистонликларни иккита ўйини ҳақида гапиришаяпти. Аввалига улар "Odil Junior Carpi"ни йирик ҳисобда ютиш мумкин деб ўйлагандилар, энди  эса ўзбек футболини ўз кўзлари билан кўрдилар. Навбат Миланга", - дейди Илёс Зейтуллаев.



5 кун давомида "Карпи" жамоасининг инструктор мураббийи, "Атлектико Купелло" клуби раҳбари Лорис Карбонелли билан машғулот ўтказган ўзбекистонлик ёшларнинг хатти-ҳаракатлари, "Карпи" скаутларини ҳайратда қолдирди деб айтсак муболаға бўлмайди.


"Odil Junior Carpi" ҳақидаги телеграм каналга обуна бўлинг: Odiljuniorcarpi

"9 нафар футболчидан тўрт нафарини ўзимизга қайд этиб қўйдик. Энди уларни 2018 йил яна бир бор назоратдан ўтказамиз. Ҳали фаолият бошлаганига бир йил бўлмаган клубни, оз фурсат ичида бундай ўйинга олиб чиқиш, Италияда ҳам қийин иш ҳисобланади. Ўзбекистонлик футболчиларнинг индивидуал маҳорати кучли бўлиши билан бирга, жамоавий ўйин шакилланганлиги бу ёшда мени лол қолдирди. Шунинг учун мен қўрқмай жамоага 11-12 ёшли футболчиларга қўлланадиган дастурни ҳам бериб кўрдим, менга қизиқ бўлгани шу-ки, улар 5 дақиқа ичида бу "программа"ни ҳам ўзлаштира олишгани. Ўзбек футболи ҳақида тасаввурга эга бўлдик, энди бу жамоага мосланган методикани ишлаб чиқамиз. Март ойида, бу ерга кела олмаган футболчиларни ҳам назоратдан ўтказишимиз керак, бунинг учун Италиядаги энг кучли мураббийларидан икки нафарини Ўзбекистонга сафарбар этамиз", - дейди Лорис Карбонелли.


"Odil Junior Carpi"нинг 2007/2008 йилларда таваллуд топган футболчилари мураббийлари, Жаҳонгир Усмонов ва Зайниддин Тожиев учун бу сафар ҳақиқий мактаб вазифасини ўтади деб айтсак бўлади. Кучли бешлик вакили бўлган мамлакатда малакали мураббийлар билан 1 ҳафталик машғулотларни биргаликда ўтказишнинг фойдаси бошқача бўлади. Бу билан болалар европада, европалик мутахассис қўл остида шуғулланишса, мураббийлар амалиётни ўтайдилар. Айнан шу йўсиндаги иш услубини ўзбек клублари кенг суратда фойдалансалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

"Абруццода шогирдларим билан Ўзбекистон футболини асл кучини кўрсата олганимиздан хурсандман. Энди Миланда худо юзимизни ёруғ қилса, яна бир бор ўзимиз ҳақимизда илқ фикрга эга бўлишларига замин яратган бўлардик. Шаҳсан менга натижа муҳим эмас, муҳими бизнинг футболчилар нималарга қодирлигини кўришсин. Шунинг учун ҳам энг сара шогирдларимизни олиб келдик. Биз бу болалар билан уларни қизиқтира олдик, энди бундан бироз оқсаётган болалар ҳам фойдаланадилар, сабаби "Карпи" биз билан жиддий ишлайдиган бўлди ва ҳар бир савиядаги футболчилар учун керакли дастурларни ишлаб чиқиши биз учун қувонарли. Ишлашда давом этамиз, кучли бешликда Илёсдан кейинги иккинчи футболчини тарбиялаш асосий вазифамиз бўлади", - дейди ўз техникаси билан ном қозонган Зайниддин Тожиев.


4-7 декабрь кунлари "Odil Junior Carpi" жамоаси Миланда бўлади. 5-6 декабрь кунлари икки кунлик блиц турнир орқали уларнинг маҳоратига яна бир бор баҳо бериб олиш имкониятига эга бўламиз.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика