Ўзбекистонлик футболчи Грузия клубига ўтди
09 apr 2017 11:41
News
Ўзбекистонлик футболчи Грузия клубига ўтди
Грузия олий лигасида ("Эровнули Лига") ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби собиқ вакили Александр Клецков "Шукура" клуби билан шартнома тузди. Кобулети шаҳри клуби дастлабки 6та турдан сўнг 2 очко билан 10 жамоа орасида энг сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
Клуб 1968да ташкил этилган. Ўз уй ўйинларини 6000 томошабинга мўлжалланган "Челе Арена" стадионида ўтказади. Бош мураббий - Гиа Гурули. "Шукура" сафида Клецковдан ташқари россиялик Азамат Жиоев, Иракли Чезия ва бразилиялик Жефиньо каби легионерлар тўп тепишади.
Кеча "Шукура" ўз уйида чемпионат пешқадами Тблисининг "Локомотив" клубини қабул қилиб 0:5 ҳисобида ютқазди. Ушбу баҳсда Клецков Грузия чемпионатидаги дебютини нишонлади.
Клецков янги жамоаси сафида 27-рақамда ўйнамоқда.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
10:31
Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди 3
Comments