Latest news

11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  0 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  7 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  5 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  37 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7

Ўзбекистонлик 20 нафар бола Мадриднинг “Реал” клуби академиясида тажриба оширади News

Ўзбекистонлик 20 нафар бола Мадриднинг “Реал” клуби академиясида тажриба оширади

Ўзбекистонлик 20 нафар футболчи Мадриднинг “Реал” клуби академиясида тажриба оширади.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 1-вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан "Реал Мадрид" клуби академияси ва ЎФА ўртасида тузилган келишувга асосан, жорий йилнинг июнь ойида Мадриднинг “Реал” жамоаси мутахассислари Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висентелар Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича юртимизга ташриф буюришган эди.

1 июндан 16 июнга қадар ушбу мутахассислар ўзбек футболи тизимида фаолият олуб борувчи болалар мураббийлари учун назарий ва амалий семинарлар ташкил этишган ҳамда 2004 ва 2008 йиллар оралиғида таваллуд топган ўзбекистонлик 300 нафар тарбияланувчи иштирокида мастер класс тадбири ўтказишган эди.

Ушбу келишувнинг 2 қисмига биноан мадридлик мутахассислар томонидан танлаб олинган 20 нафар бола Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича мастер классларда иштирок этиб, тажрибаларини ошириш мақсадида Испаниянинг Мадрид шаҳрига юборилмоқда.

Улар сафар давомида Мадриднинг “Реал” жамоаси академияси билан танишишади, жамоа тарихи ҳақида маълумот олиш учун “Реал” клуби музейига саёхат қилишади, испаниялик мутахассислар томонидан ташкил этиладиган мастер классларда иштирок этишади ва яна жамоада тўп сураётган машҳур фотболчилар билан учрашув ташкил этиш ҳам режалаштирилган.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика