Latest news

23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  1 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  1 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  13 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  2 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2

Ўзбекистонда “ягона” Олег Зотеев 30 ёшга тўлди! News

Ўзбекистонда “ягона” Олег Зотеев 30 ёшга тўлди!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Олег Зотеев ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

2015 йилдан бери Тошкентнинг “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган тажрибали чап қанот ҳимоячиси бугун роппа-роса 30 ёшга тўлди. Олег 1989 йилнинг 5 июль куни Самарқанд вилоятининг Оқтош шаҳрида дунёга келган. Профессионал футболчилик фаолиятини 2008 йилда “Пахтакор” жамоасида бошлаган. У “шерлар” билан мамакат Кубоги соҳиби ҳамда Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган. 2010-2012 йилларда пойтахт вилоятининг “Олмалиқ” жамоаси сафида тўп тепган. 

Олмалиқдаги ишончли ўйинлари сабаб Миржалол Қосимов уни “Бунёдкор”га таклиф қилган. 2013-2014 йилги мавсумларда “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилган Зотеев 44 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол киритишга муваффақ бўлди. 2013 йилда у “Бунёдкор” сафида олтин дубль қайд этади, яъни ҳам Ўзбекистон чемпиони, ҳам мамлакат Кубоги соҳибига айланади. 2015 йилдан то шу кунгача “Локомотив” сафида майдонга тушиб келмоқда. “Темирйўлчилар” таркибида 3 марта чемпион бўлган. 

Олег Зотеев Ўзбекистон чемпионатларида жами 220 та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 23 бор ишғол қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 13 та ўйинда битта гол муаллифига айланган. 

Зотеев - Ўзбекистонда “ягона”!

Бугунги кун қаҳрамони ўзига хос рекорд соҳиби ҳам ҳисобланади. Зотеев уч марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлган мамлакатимизнинг ягона футболчиси ҳисобланади. Ҳозирча охирги Суперкубок ўйинида “Локомотив” ўтган мавсум Кубокни қўлга киритган АГМКга қарши баҳс олиб борганди. Учрашувда “темирйўлчилар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихларида иккинчи бор Суперкубок соҳиби бўлишганди. Шу куни “Локомотив” сафида ғалабани нишонлаган Олег учун бу Суперкубокдаги учинчи ютуқ эди. Зотеев уч марта Суперкубокда иштирок этиб, ҳар учаласида ҳам ғолиб чиққан Ўзбекистондаги ягона футболчи бўлиб турибди. У илк бор 2014 йил “Бунёдкор” таркибида Суперкубокни қўлга киритган ва орадан бир йил ўтиб “Локомотив” таркибида шундай ютуққа сазовор бўлган эди.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Олег Зотеевни сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. 

Rating: +16   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика