Latest news

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  4 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  11 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  8 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  23 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Ўзбекистонда VAR тизимини йўлга қўйиш мавзусида ўтказилган семинар якунланди News

Ўзбекистонда VAR тизимини йўлга қўйиш мавзусида ўтказилган семинар якунланди

Хабарингиз бор, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ФИФА ҳамда ОФК тавсияларига мувофиқ, футбол учрашувлари вақтида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда ҳам VAR (Video Assistant Referee – видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Шу мақсадда Тошкентда VAR тизимини йўлга қўйиш, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш бўйича семинар бошлангани ҳақида маълумот берган эдик.

ФИФА ва ИФАБ мутахассислари томонидан мазкур замонавий тизимни йўлга қўйишда эътибор қаратиш лозим бўладиган жиҳатлар, бунга қадар VAR тизими жорий этилган мамлакатлар тажрибасидан унумли фойдаланиш, VAR тизимининг фойдали жиҳатлари, ушбу тизимни самарали қўллашда оператор ва ҳакамларнинг аҳамияти бўйича зарур кўникмалар тақдим этилган семинар якунланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу семинарда ФИФА Ҳакамлар бошқармасидан Майкл Босслер, ФИФАнинг футболда замонавий технологияларни татбиқ этиш бошқармасидан Бхвешан Морген ва ИФАБ вакили Тибо Нийсен бу борадаги ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Қайд этиш жоиз, ФИФА ва ИФАБ тавсияларига мувофиқ VAR тизимини йўлга қўйиш учун 7 ойдан 12 ойгача вақт талаб этилади ва бу 3 босқичда амалга татбиқ этилади. Қолаверса, VAR тизимини тўлиқ йўлга қўйиш учун ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик олиб бориш лозим бўлади. Яъни, дастлабки икки босқичда бу борада етарлича тажрибага эга VAR провайдери билан ҳамкорлик йўлга қўйилади, ушбу тизим бўйича ишлайдиган мутахассислар, видеоператорлар тайёрланади, стадионлар VAR тизимидан фойдаланиаш учун мослаштирилади, VAR бўйича ишловчи ҳакамлар малакаси оширилади, шунингдек, якуний босқичда футболчи, мураббийлар, футбол жамоатчилигига VAR тизими ишлаш тартиби бўйича зарур маълумотлар тақдим этилади. Шундан кейингина VAR тизимидан фойдаланиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА ва ИФАБ тавсияларига амал қилган ҳолда юқорида санаб ўтилган барча жиҳатлар бўйича пухта ҳозирлик ишлари олиб боради. Бу борадаги дастлабки қадамлар аллақачон қўйила бошланди. 21-22 ноябр кунлари ташкил этилган ушбу семинар давомида VARни йўлга қўйишда эътибор қаратиш лозим бўлган ҳар бир жиҳатга батафсил тўхталиб ўтилди. Эндиликда мазкур тизимни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш бўйича кенг қамровли иш олиб борилади ва VAR тизимидан режага мувофиқ тарзда босқичма-босқич 2021 йилдан бошлаб фойдаланила бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика