Latest news

23:16Варди энг яхшиси!  0 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  4 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси қачон очилиши маълум News

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси қачон очилиши маълум

ЎзПФЛ 2021 йилги мавсум учун трансфер ойналари саналарига ойдинлик киритди ҳамда маълумот ФИФА сўровига кўра бош ташкилотга юборилди.

Пандемия сабаб 2020 йилги мавсум якунланиши декабрь ойининг учинчи ўн кунлигига қадар чўзилиши катта эҳтимол. Шундан келиб чиқиб, қишки трансфер ойнаси аввалги икки мавсумда бўлгани каби 17 декабрь куни эмас, балки 4 январь санасида очилади. Халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган клублар ўз футболчиларини бунга қадар ҳам рўйхатдан ўтказиб олишлари мумкин бўлади.

4 январь куни очиладиган трансфер ойнаси 12 март санасига қадар давом этади. 12 март куни соат 23:59 га қадар шартномалар рўйхатдан ўтказилади. 2021 йилги ёзги трансфер ойнаси эса 5 июль санасидан старт олиб, 31 июлга қадар давом этади.

2021 йилги мавсум старти ҳақида кейинроқ ахборот берилади. Бунда ЎзПФЛ катта эҳтимол билан февраль ойи охирида бўлиб ўтиши мумкин бўлган U-19 Осиё чемпионати беллашувларини инобатга олади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика