Latest news

12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  2 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  14 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  5 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  24 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  18 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

"Ўзбекистонда ўйнаш осон деб ким айтди? Мавсумни мухлисларимиз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар..." - "Қизилқум"нинг янги легионери Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди News

"Ўзбекистонда ўйнаш осон деб ким айтди? Мавсумни мухлисларимиз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар..." - "Қизилқум"нинг янги легионери Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди

Таркибда катта ўзгаришларга қўл урган "Қизилқум" бош мураббий Асрор Алиқулов бошчилигида Туркияда тайёргарликни олиб бормоқда.

Навоийликлар маҳаллий футболчилар билан бир қаторда, легионерлар хизматига ҳам умид боғлаган. Клуб яқинда россиялик футболчи Николай Тарасов билан шартнома имзолаганини эълон қилди. У айни пайтда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Легионердан янги жамоаси ҳақидаги фикрларини тингладик. 


Расман: Николай Тарасов "Қизилқум" жамоаси футболчисига айланди


— "Қизилқум" футболчиларига ўз оила аъзоларидек қабул қилишгани учун раҳмат айтаман. Коллективда дўстона муҳит бор. Ўзбекистон чемпионати ҳақида аввалдан илиқ фикрлар эшитганман. Бу ерда техникага катта эътибор қаратишади. Суперлига жамоалари табиий майдонлардан фойдаланади. Инфратузилма яхши даражада. Чемпионат бошланишини барча қатори мен ҳам интиқ бўлиб кутмоқдаман.

— Тўғрисини айтсам "Қизилқум" ҳақида кўп нарса билмас эдим. Футболчилар техник қобилияти бор. Билмадим, Ўзбекистон чемпионатида ўйнаш осон деб ким айтди билмадим, лекин менда ундай фикр йўқ. Умуман олганда Суперлига оддий мусобақа ҳисобланмайди. Кураш қаттиқ кечади. Индивидуал кучли ижрочилар бор. Барча ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. 

— Қуръада ким билан тушишимизни фарқи йўқ. Лекин албатта мавсумни мухлисларимиз кўз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар қуръа бизга шундай вазиятни тақдим қилса. Ҳар бир ўйинга бир хил тайёрланамиз, ғалаба руҳида майдонга тушамиз. 

— Ўртоқлик учрашувларида рақибларни кучли ёки кучсиз дейиш ноўрин, деб ўйлайман. Муҳими мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш. Кучли жамоалар билан ўйинларда ўз имкониятларимизни кўриб оламиз. Бу чемпионат олдидан яхши фойда бериши шубҳасиз. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика