Latest news

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  10 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Ўзбекистонда илк бора "Asia Sprint Triathlon Cup" мусобақаси бўлиб ўтди News

Ўзбекистонда илк бора "Asia Sprint Triathlon Cup" мусобақаси бўлиб ўтди

Tags :  триатлон
2021 йил 9 октябрь куни Тошкентда "Asia Sprint Triathlon Cup" бўлиб ўтди, унда Elite тоифасидаги профессионал спортчилари иштирок этишди.

Осиё кубоги фақат Осиё қитъаси мамлакатларининг иштирокини англатмайди. Бу очиқ қитъа турнири бўлиб, унда Люксембург, Польша, Чехия, Япония, АҚШ ва Швейцария спортчилари иштирок этишди. Бундан ташқари, Elite тоифаси энг кучли триатлончиларнинг иштирокини назарда тутади, бу эса бўлиб ўтган тадбирни жуда ажойиб бўлишида кўмак берди.



Спортчиларнинг тоифалардаги умумий сони
Elite Men – 23 нафар иштирокчи
Elite Women – 10 нафар иштирокчи

"Elite Women" тоифасида биринчи ўринни польшалик спортчи Паулина Климас 01:01:16 якуний натижаси билан эгаллади. 



Кумушни Люксембурглик иштирокчи Ева Дэниэлс 01:01:44 ҳисобида қўлга киритди. Кучли учликни Швейцариялик иштирокчи Лиза Бергер 01:02:42 якуний вақт билан якунлади.
Уч нафар ғолиблар рўйхатини марокашлик спортчи Бадр Сиван якуний натижа 55:32 билан очиб берди. Иккинчи ўринни польшалик спортчи Макиеш Бруздзяк 55:36 натижаси билан эгаллади.

Осиё Кубогида 55:41 натижаси билан украиналик Виталий Воронцов бронзага эга бўлди.




Мусобақанинг иккинчи куни - 10 октябрь кунида, "Asia Sprint Triathlon Cup" доирасида профессионал спортчилар ва ҳаваскорлар ўртасида триатлон бўйича Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтди.

Триатлон бўйича Ўзбекистон Кубогида турли ёш тоифасидаги 13 та вилоят спортчилари иштирок этишди.



Об -ҳаво шароити туфайли профессионал спортчилар Дуатлон спринт масофасида беллашдилар: югуриш - 2,5 км / велосипед - 20 км / 5 км.
AGE тоифасидаги спортчилар триатлон бўйича спринт масофасининг уч босқичидан ўтдилар: сузиш - 750 м / велосипед - 20 км / югуриш - 5 км.

Таъкидлаш жоизки, Asian Sprint Triathlon Cup Ўзбекистонда илк бора хорижий техник делегат ва халқаро ҳакамлар кўмагида халқаро стандартларга мувофиқ очиқ мусобақаси ўтказилди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика