Latest news

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  5 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  41 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  2 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади News

Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади

"Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–262-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

- моддий-техник базани халқаро талабларга мослаштириш ва футбол майдонларини кўпайтириш орқали футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш;

- иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш.

Қарорга кўра, "Миллий футбол электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

2026 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш мазкур ахборот тизими орқали амалга оширилади.

2026 йил 1 мартдан футбол ўйинларига чипталарни харид қилиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.

"Легионерлар клуби" фаолияти йўлга қўйилади

Қарорга кўра, Миллий футбол марказида қуйидагилар ташкил этилади:

- иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази;

- футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун VAR маркази;

- ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун “DATA футбол” маркази.

Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида “Легионерлар клуби” фаолияти йўлга қўйилади.

“Легионерлар клуби”га хорижда фаолият юритаётган (юритган) ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва бошқа футбол мутахассислари жалб қилинади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика