Latest news

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  0 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  2 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  16 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлари “Навбаҳор”да News

Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлари “Навбаҳор”да

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган “Навбаҳор” мураббийлар штаби яна кенгаядиган бўлди.

Яъни бунгача жамоада селекционер – мураббий сифатида фаолият юритган Отабек Ғуломхўжаев, шунингдек, Дониёр Усмонов бош мураббий Андрей Канчельскисга ёрдам берадиган бўлишди. Эътиборлиси, ушбу мураббийлар олдин Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасида бирга фаолият олиб боришган ва энди ҳамкорликни “Навбаҳор”да ҳам давом эттирадиган бўлишди.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Дониёр Усмонов собиқ футболчи ҳамда 2010 йилги мавсумда наманганликлар сафида тўп сурган.

Ғуломхўжаев ва Усмонов, шунингдек, кеча наманганликлар билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов, бундан ташқари, виза муаммоси сабабли, жамоа билан бирга Туркияга кета олмаган ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов ҳамда ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов бугун эрталаб соат 9:00да Тошкент – Истанбул – Анталия йўналиши бўйича самолётда Туркияга жўнаб кетишди.

Маълумотларга қараганда, бугун шунингдек, россиялик мутахассис Александр Сергеевич Шеповалов ҳам “Навбаҳор” мураббийлар штабига қўшилади. Мазкур мураббий олдин Андрей Канчельскис билан бирга Россиянинг “Солярис” ва “Уфа” жамоаларида ишлаган. Шунингдек, кўп йиллар давомида 2016 йили вафот этган собиқ футболчи ҳамда мураббий Сергей Викторович Шустиков билан фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, жамоанинг мураббийлар штабида шунингдек, Мустафо Байрамов, Аъзам Ражаббаев ҳамда дарвозабонлар мураббийи Павел Синельников ҳам фаолият олиб боришади.
 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика