Latest news

23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  0 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  3 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  3 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  6 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  6 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  5 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Гонконг U-21ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Гонконг U-21ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 Сингапур ФА томонидан ташкил этилган 21 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар иштирокидаги кичик халқаро турнир доирасида Гонконг U-21ни йирик ҳисода мағлуб этди.

Сингапур, Гонконг, Эрон ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари иштирок этган FAS U-21 International Challenge Cup учинчи ўрини учун кечган баҳсда Ўзбекистон U-19 рақиби устидан ишончли ғалабага эришди.

Сухроб Нуриллоев, Саиджамол Давлатжонов ҳамда Хожакбар Алижонов ўйиннинг дастлабки бўлимида биттадан гол киритиб, танаффусга Ўзбекистоннинг йирик ҳисобдаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлим аввалида Достон Ибрагимов Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг яна бир голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг ўйинда дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу халқаро ўртоқлик турнирида учинчи ўринни эгаллади.

Таъкидлаш керакки, ушбу турнир Ўзбекистон U-19 учун 2016 йилнинг 13 – 30 октябрь саналари давомида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи вазифасини ўтаб берди.

FAS U-21 International Challenge Cup

Ўзбекистон U-19 – Гонконг U-21 4:0

Голлар:
Сухроб Нуруллоев (12), Саиджамол Давлатжонов (23), Хожакбар Алижонов (45+1), Достон Ибрагимов (53)

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика