Latest news

10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  27 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8

Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди News

Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга бўлишади.

Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарини iticket.uz сайтида, шунингдек, “Ҳумо Арена”, “Самарқанд Дарвоза” ҳамда “Compass” савдо мажмуаларида ҳам ҳарид қилишлари мумкин. 

 

Чипталар 3 та тоифада чиқарилган: 

1-тоифа – 35 000 сўм;

2-тоифа – 25 000 сўм;

CIP – 75 000 сўм. 

 

Бир киши энг кўпи билан 5 тагача чипта ҳарид қилиши мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз,  ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви 10 октябрь куни пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.

Чипта бўйича батафсил маълумотни iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.  

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика