Ўзбекистон Вьетнамда Фаластинга ютқазди
05 aug 2018 18:51
News
Ўзбекистон Вьетнамда Фаластинга ютқазди
Суннатилло Абдурасулов бошчилигида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса айни кунларда Вьетнамдаги "Vinaphone-2018" халқаро мусобақасида иштирок этяпти.
Биринчи тур ўйинида Уммон олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, дуранг қайд этган футболчиларимиз иккинчи ўйинда Фаластин олимпия терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Фаластинликлар томонидан киритилган 2 та голга Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1 та гол билан жавоб бера олди. Гол муаллифи - Нурилло Тўхтасинов.
Вьетнамдаги халқаро мусобақа Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш, уларга халқаро ўйинлар тажрибасини тақдим қилиш ва саралаб олиш вазифасини бажариб беради.
Вакилларимиз мусобақадаги сўнгги ўйинни 7 август куни мусобақа мезбони Вьетнамга қарши ўтказишади.

Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments