Latest news

10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  7 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  1 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  7 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5

Ўзбекистон вакиллари Осиё чемпионатининг икки учрашувида иштирок этишди News

Ўзбекистон вакиллари Осиё чемпионатининг икки учрашувида иштирок этишди

Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида 30 апрель куни старт олган футзал бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кун учрашувларидан иккитаси Ўзбекистон вакиллари иштирокида ўтди.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионати баҳсларини 1 май куни бошлаши тўғрисида ҳабар берган эдик. Гарчанд шундай бўлса ҳам, Вьетнамда старт олган мусобақанинг илк кунида ўтказилган тўртта ўйиндан иккитасида Ўзбекистон вакиллари қатнашди.

“А” гуруҳида бўлиб ўтган мезбон Вьетнам ҳамда Ироқ терма жамоалари иштирокидаги учрашувда ФИФА рефериси Шуҳрат Пўлатов иккинчи ҳакам сифатида ўйинни бошқариб борди. Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс Ироқ терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

“В” гуруҳидан жой олган Австралия – Хитой учрашувига Ўзбекистон футбол Федерациясининг матбуот бўлими бошлиғи Санжар Ризаев комиссарлик қилди. Ризаев иштирок этган ўйинда ҳам 2:1 ҳисоби қайд этилди. Унда австралияликлар 3 очкони қўлга киритишди. Таъкидлаш жоиз, Санжар Ризаев 1 май куни Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган Япония ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувга комиссарлик қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика