Latest news

00:34ЎФА собиқ халқаро бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади News

Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси ўртасида кўп йиллардан буён самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бу ҳамкорлик тизимли бўлиб, шериклик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган. Бугунги кунга қадар турли даражадаги – миллий терма жамоалардан тортиб ўсмирлар ва аёллар жамоаларигача – мунтазам ўйинлар ўтказиб келинаётгани бунинг яққол исботидир.

Жумладан, жорий йилнинг октябр ойида икки мамлакат ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари ўртасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари режалаштирилган:

12 ва 14 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон U-21 терма жамоалари ўртасида икки учрашув бўлиб ўтади.

3–14 октябрь кунлари Олмаота шаҳрида эса U-15 терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Шунингдек, ёшлар ва аёллар терма жамоалари иштирокида ҳам мунтазам тарзда ўзаро учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, айни пайтда Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қозоғистон терма жамоасининг ФИФА кунлари доирасидаги беллашувлари аллақачон белгилаб қўйилгани сабаб, миллий жамоалар ўртасидаги учрашувни 2026 йилда ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Олдинроқ икки мамлакат миллий термалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказилмаслиги маълум қилинганди.

Rating: -1   

Comments

   
27 sep 01:38:49
Barcelona Champion
Reply to comment by Rustam Ruziyev
ЎФА ҚФФга араз қилмасдан МТЖ даражасидаги учрашув ўтқазиши керак эди. ЎФА ҚФФни айнан нима дегани учун ўйинни бекор қилганлигига аниқлик киритиши шарт, қолаверса ён қўшнимиз билан ёш боладек араз қилмасдан яхши қўшничилик қилишимиз керак. Кучли бўлсак ўйин билан исботлашимиз, кучсиз бўлсак мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак эди.
Бу араз шунчаки араз эмас. Мен озим козокман лекин Узбекистонда тугулиб шу юртда яшаяпман, менталитетимам шу юртникидек, козокстон залдан узбекистонни озига тенг кормайди, ютса кар кар килади ютказса жанжал чикариб ойинни токтатади. Умуман булар билан фудбол ойнаш керак эмас бошка бошка айнан биз учун булар ракиб эмас
   
27 sep 01:36:44
Barcelona Champion
Reply to comment by Rustam Ruziyev
ЎФА ҚФФга араз қилмасдан МТЖ даражасидаги учрашув ўтқазиши керак эди. ЎФА ҚФФни айнан нима дегани учун ўйинни бекор қилганлигига аниқлик киритиши шарт, қолаверса ён қўшнимиз билан ёш боладек араз қилмасдан яхши қўшничилик қилишимиз керак. Кучли бўлсак ўйин билан исботлашимиз, кучсиз бўлсак мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак эди.
Бу араз шунчаки араз эмас. Мен озим
   
27 sep 00:02:00
Otabek Sidikov
Reply to comment by Rustam Ruziyev
ЎФА ҚФФга араз қилмасдан МТЖ даражасидаги учрашув ўтқазиши керак эди. ЎФА ҚФФни айнан нима дегани учун ўйинни бекор қилганлигига аниқлик киритиши шарт, қолаверса ён қўшнимиз билан ёш боладек араз қилмасдан яхши қўшничилик қилишимиз керак. Кучли бўлсак ўйин билан исботлашимиз, кучсиз бўлсак мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак эди.
Тугри еш болалардек Араз килмаслик керак дейсиз.Лекин козоклар бизнинг Мундиалга чикганимизни хали хазм кила олишмаяпти .Буни матбуот ижтимоий тармоклардан билса булади.Менга айтингчи футболдами боксдами дзюдо еки курашдами качон Биз козоклар хакида бирор нима дедик .Хеч нарса демаймиз лекин улар дарров узбек бундай козок бундай деб тахлил килишга тушади .Агар бирор спорт турида козоклар олдинда булишса худо Олди .Кискаси УФФ тугри Иш килдим. Саволга яраша жавобни Олди КФФ .Энди Биз Мундиалга уйнаймиз шунга яраша обруйимиз бор ва шунга яраша жамоалар Билан уйнаш керак .Козогистон бунга арзимайди.
   
26 sep 21:13:44
Rustam Ruziyev
ЎФА ҚФФга араз қилмасдан МТЖ даражасидаги учрашув ўтқазиши керак эди. ЎФА ҚФФни айнан нима дегани учун ўйинни бекор қилганлигига аниқлик киритиши шарт, қолаверса ён қўшнимиз билан ёш боладек араз қилмасдан яхши қўшничилик қилишимиз керак. Кучли бўлсак ўйин билан исботлашимиз, кучсиз бўлсак мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак эди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика