Latest news

12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  3 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  1 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  2 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  11 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  1 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  10 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  1 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0

Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади? News

Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Непал терма жамоасига қарши ўйнайди.

2026 йил навбатдаги Аёллар Осиё Кубоги бўлиб ўтади ва 1-21 март кунлари Австралияда ўтказилади. Ҳозир мана шу мусобақа учун саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Аёллар Осиё Кубогида 12та давлат терма жамоаси иштирок этади.

Ҳозирги пайтга келиб қитъа биринчилигида иштирок этадиган 6та жамоа номи маълум. Булар - мезбон Австралия ва шу билан бирга 2022 йилги Аёллар Осиё Кубогининг совриндорлари - чемпион Хитой, иккинчи ўрин соҳиби Жанубий Корея ва учинчи ўрин эгаси Япония.



Бешинчи жамоа кимлиги 2 июль куни аниқ бўлди. Саралашнинг "C" гуруҳи якунларига кўра, Бангладеш аёллар терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатига йўл олди. Бугун эса олтинчи жамоани ҳам билиб олдик: саралашнинг "G" гуруҳида пешқадам бўлган Филиппин аёллар термаси Осиё Кубоги-2026 иштирокчисига айланди.

Бугун шунингдек, яна 5та омадли жамоа маълум бўлади. Бугунги ўйинлардан сўнг Вьетнам/Гуам, Ҳиндистон/Таиланд, Хитой Тайпейи/Индонезия, КХДР/Малайзия ҳамда Ўзбекистон/Непал жуфтликларидан бири Осиё чемпионатига йўл олади. Шундай қилиб иштирокчилар сони 11тага етади. Сўнгги 12-жамоа эса "A" гуруҳидаги баҳслар якунига етгач маълум бўлади. Маълумот учун, бу гуруҳда саралаш ўйинлари 7-19 июль оралиғида Иорданияда ўтказилади ва катта эҳтимол билан Эрон ёки Иордания аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқади. 

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун муҳим кун. Чунки биз саралашнинг охирги кунида асосий рақиб билан ўйнаймиз. Ҳашаматли "Бунёдкор" стадионида соат 20:30дан бошлаб Ўзбекистон - Непал учрашуви старт олади.

Айни пайт турнир жадвалида иккита ўйиндан кейин 6 очко тўплаб биринчи ўринда турибмиз. Бизда тўплар нисбати 17-0. Қизиғи шундаки, бугунги рақибимиз Непал терма жамоаси ҳисобида ҳам 6 очко бор ва уларда ҳам тўплар нисбати 17-0. Биз Шри Ланкага 10та, Лаосга 7та гол урдик. Непал қизлари эса Лаосга 9та, Шри Ланкага 8та гол урди.



Хуллас, сўнгги тур олдидан бир хил кўрсаткичга эгамиз: ҳам очколар, ҳам тўплар нисбати бўйича. Бу дегани бугунги баҳсда ким ғалаба қозонса, Аёллар Осиё Кубогининг навбатдаги иштирокчиси бўлади. Шу пайтгача Ўзбекистон Аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида 5 марта иштирок этган: 1995, 1997, 1999, 2001 ва 2003 йилларда. Непал ҳисобида эса учта иштирок бор: 1986, 1989, 1999.

Бугунги рақиб кучлими? Ҳа, ўзига яраша кучли. Аммо бизнинг қизларимиз ҳам бўш эмас. Ҳар ҳолда аёллар терма жамоамиз йил бошидан бери бир нечта ўйинларда майдонга тушиб, анча тажриба тўплади. Бугун эса мана шу тажрибани кўрсатиш вақти келди. Бугун бизга фақат ғалаба керак. 

Агар учрашув дуранг натижа билан якун топса, унда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади. Пенальти бу - лотерея эканини ҳисобга олсак, ўз имкониятимизни асло шансга қолдирмаган маъқул. Ўйиннинг асосий вақтида рақибни мағлуб этсак бўлди, Осиё Кубоги эшиклари тарихда илк бор Ўзбекистон учун очилади. 

Шундай экан, терма жамоамизга фақат омад тилаб қоламиз. 


Х.Холиқов.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика