Latest news

16:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  2 16:02Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   22 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0

Ўзбекистон Уммондан кейин Иордания, Қатар ва Баҳрайн билан ўйнайди News

Ўзбекистон Уммондан кейин Иордания, Қатар ва Баҳрайн билан ўйнайди

Аввал хабар беранимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 ва 27 май кунлари Тошкентда Уммон терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Маълум бўлишича, сентябрь ва октябрь ойларидаги ФИФА кунларига ҳам ўртоқлик ўйинлари учун рақиблар топилган.

Унга кўра, Миржалол Қосимов шогирдлари 7 сентябрь куни Иордания терма жамоаси билан ҳисоб-китоб қилишади. Бу учрашув катта эҳтимол билан Тошкентда ўтказилади. Айни пайтда 3 сентябрь кунига рақиб изланяпти. Табиийки, бу ўйин ҳам пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Октябрь ойида ҳам 2 та ФИФА куни бор. Аввалдан келишилганидек, 6 октябрь куни терма жамоамиз Доҳа шаҳрида Қатар меҳмони бўлади. 10 октябрь санасига эса Баҳрайн билан ўйин белгиланди.

Икки томоннинг келишувига кўра, бу учрашув Дубай шаҳрида ўтказилади. Демак, йўл-йўлакай терма жамоамиз Доҳадан қайтишда Баҳрайн билан Дубайда ўйнаб, кейин ўша ердан тўғри Тошкентга қайтади.

Ниҳоят, ўртоқлик ўйинлари учун ярим йилча олдинроқ рақиблар топилди. Бу яхши. Лекин нима учун фақат араблар билан ўйнаймиз? Терма жамоалар марказидагилар Осиё Кубоги-2015 қуръаси бизга КХДР ва Хитой терма жамоаларини туҳфа этганини ёддан чиқаришмаган бўлса керак. Балки, рақиблардан бирини ўша Шарқий Осиё томонлардан танлаш керакмиди? Майли, шунисига ҳам шукур.

Терма жамоамизнинг ўртоқлик учрашуви ўтказиши бўйича маълумотларни араб манбаларидан олишга муваффақ бўлдик. Терма жамоалар маркази одатдагидек, ҳали бу борада ҳеч қандай маълумот бегани йўқ. ЎФФ расмий сайти ҳам бир неча ойдан бери ишламаяпти.

Фақат федерациянинг расмий твиттери орқали хабарлар берилмоқда. Мухлислар учун эса имкон қадар тезроқ хабар етказиш керак. Биз аҳир, ХХI асрда яшаяпмиз, тош асрида эмас...

Камолиддин АЛИМОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика